Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик


Download 0.79 Mb.
bet278/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

346-модда. Ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик


Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) терговчисининг терговига тегишли бўлади.
Дастлабки тергов, башарти иш ҳолатларини анча тез, пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса, иш қўзғатилган жойда ёки гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда ўтказилиши ҳам мумкин.
Юқори турувчи прокурор ёки юқори тергов бўлинмаси бошлиғининг фармойишига асосан дастлабки тергов ҳуду­дий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши ҳам мумкин.

1. Бир хил номдаги суриштирув ва тергов органлари ваколатларини чегаралаш мақсадида қонунга ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаси киритилган. Тергов ҳаракатлари ўтказишжойи ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоида­лари асосида аниқланади. Зарур ҳолларда тергов ҳаракатлари бошқа жойларда терговчининг шахсан ўзи бориши ёки тегишли органга алоҳида топшириқ бериш йўли билан амалга ошири­лиши мумкин.


Узоққа чўзилган ёки давомли жиноий қилмишларда ифода­ланган жиноят бир жойда бошланиб, бошқа ҳудудда тамомлан­ган бўлса ва бир неча дастлабки тергов органи терговига тегишли бўлса, иш жиноят тамомланган жойда юритилиши лозим.
2. Жиноят-процесуал қонунчиликбу масалада алоҳида қоидалар белгилаган.Ишнинг ҳолатлари ҳисобга олинган ҳолда ҳудудий жиҳатдан терговгатегишлилик ўзгартирилиши ҳам мумкин. Башарти иш ҳолатларини процессуал муддатларга риоя қилган ҳолда, пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама тек­ширишга ёрдам берса, дастлабки тергов тегишли прокурорнинг розилиги билан иш қўзғатилган жойда ёки гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда ўтказилиши ҳам мумкин.
3. Юқоридаги умумий ва алоҳида қоидалар юқори турувчи прокурор ва тергов бўлинмасининг ишни ўз ваколатлари доирасида бошқа дастлабки тергов органига ўтказиш ёки ўз юритувига олиш ҳуқуқини инкор қилмайди. Юқори турувчи прокурор ёки юқори тергов бўлинмаси бошлиғининг фармойи­шига асосан дастлабки тергов ҳудудий жиҳатдан терговга те­гишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши ҳам мумкин.Ўзбекистон Республикасининг турли ҳудудларида содир этилган бир неча жиноятлардан иборат бўлган жиноий фаолиятюзасидан дастлабки тергов юқори турувчи прокурор­нинг қарорига мувофиқ, кўпчиликжиноят содир этилган жойда ёки уларнинг энг оғири содир этилган жойда ўтказилади.
4. Жиноят ишининг бошқа дастлабки тергов органи терго­вига тегишлилиги аниқланган ҳолларда, иш ўз юритувида бўлган терговчи дастлабки терговнинг келгусида муваффақият­ли ва самарали олиб борилишини таъминлаш учун кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини ўтказиши, шундан сўнг иш терговга тегишлилиги бўйича юборилиши лозим.
5. Бир жойда тайёрланиб, иккинчи жойда амалга оширилиши мўлжалланган жиноятлар, агар бу жиноят турли сабабларга кўра амалга ошмаган ҳолларда, у тайёрланган жойнинг терго­вига тегишли бўлади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling