Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- (ЎзР 22.09.2008й ЎРҚ- ... сон Қонуни таҳририда);
Қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан олиб борилади.
(ЎзР 22.09.2008й ЎРҚ- ... сон Қонуни таҳририда); 1. Дастлабки тергов жиноят ишларини юритишнинг алоҳида мустақил босқичи бўлиб, жиноят ишини судга қадар юритишнинг асосини ташкил қилади. Дастлабки тергов қуйидаги вазифаларни адо этиши лозим: а) жиноят ишини судда кўрилиши учун етарли далиллар тўплаш; б) жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини кафолатлаш. Ана шу вазифаларни адо этиш учун дастлабки терговда процессуал мажбурлов чоралари қўлланилиши унинг муҳим хусусиятларидан биридир. Ўз олдида турган вазифаларни тўлалигича ҳал қилишни таъминлаш мақсадида дастлабки терговда ушлаб туриш, тинтув ва олиб қўйиш, мол-мулкни хатлаш ва бошқа процессуал мажбурлов чоралари, шу жумладан муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат, қамоқ, гаров, кафиллик каби эҳтиёт чоралари қўлланилиши лозим бўлади. Дастлабки терговда процессуал мажбурлов чоралари қўлланишининг аҳамияти – шахснинг муайян ҳуқуқларини қонуний асосда чеклаш орқали жиноий фаолиятга барҳам бериш, янги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг терговда иштирокини таъминлаш, фуқаровий даъво ҳамда ҳукмнинг мулкий ундиришлар тўғрисидаги қисми ижросини таъминлашга хизмат қилади. 2. Дастлабки терговнинг натижалари муайян жиноят иши юзасидан одил судлов ва қонунда белгиланган жавобгарликни амалга ошириш ёки айбсиз шахс реабилитация қилинишининг зарурий шарти ҳисобланади. Фақат дастлабки терговда тўпланган, текширилган, қайд этилган ва баҳоланган далиллар жиноят ишини судда кўриб чиқиш учун асос бўлади. Суриштирув эса дастлабки терговга кўмаклашувчи, кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини ўтказиш орқали далиллар йиғиб, уларни сақлаб қўйиш, жиноят содир этганликда гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш, қидириб топиш ва ушлаш вазифаларини бажарадиган процессуал иш юритув босқичидир. 3. Дастлабки тергов турли ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан олиб борилганлиги боис, уни қайси орган олиб бориши лозимлигини белгилаб олиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Жиноят процессида терговга тегишлиликни ҳал этиш, бу ишнинг дастлабки терговини қайси орган ва қандай шаклда олиб бориши лозимлигини; шунингдек, агар жиноят ишини қўзғатиш рад этилса,бу ҳақда қарор қабул қилишга ваколатли эканин аниқлашга хизмат қилади. Терговга тегишлилик - жиноят аломатларига боғлиқ бўлиб, бу аломатлар инобатга олиниб жиноят ишини тергов қилиш маълум органга юкланади. Терговга тегишлилик масалаларини тўғри ҳал қилиш жиноят иши бўйича терговни ҳар томонлама, тўлиқ, холисона ва ўз вақтида олиб борилишини таъминлайди. 4. Амалдаги жиноят-процессуал қонунчилик қуйидаги терговга тегишлилик турларини белгилайди: 1) предметли, яъни жиноят турига кўра; 2) 3) аралаш (алтернатив); шахсига кўра ва 4) мустасно терговга тегишлилик. 5) жиноят содир этилиш ҳудудига кўра – ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик (ЖПКнинг 346-моддаси шарҳига қаранг). Жиноят турига кўра терговга тегишлилик унинг турлари ичида асосийси ҳисобланиб, жиноят ишлари бўйича турли хил идора терговчиларининг ваколатларини чегаралайди. Бундай чегаралаш асосига содир этилган жиноят турлари қўйилади. Шахсга нисбатан терговга тегишлилик жиноят субъекти билан боғлиқ терговга тегишлилигини белгилайди ҳамда вояга етмаган шахслар, ҳарбий хизматга алоқадорларга нисбатан қўлланади. Бу турдаги терговга тегишлиликни белгилашнинг энг муҳим томонларидан бири унинг иштирокчиларига нисбатан қўшимча қонуний ҳуқуқ ва манфаатларнинг кафолатланишидир. Аралаш (алтернатив) терговга тегишлиликда ишнинг алоҳида ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда бир турдаги жиноят ишлари бўйича турли органлар томонидан дастлабки тергов олиб борилиши мумкинлиги назарда тутилади. Яъни ҳар хил тергов органларига мансуб бўлган терговчилар томонидан жиноят ишини олиб боришга имкон беради. Мустасно терговга тегишлилик баъзи жиноятлар тўғрисидаги ишларнинг алоҳида қоидалар асосида, қатъий равишда бир тергов органига тегишли бўлишини белгилаб беради. Терговга тегишлилик судловга тегишлилик билан мос келмайди, яъни айни бир туман(шаҳар) дастлабки тергов органи томонидан юритилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича туман(шаҳар) судида ҳам, вилоят судида ҳам биринчи инстанция сифатида кўрилиши мумкин. 5. Прокуратура терговчилари: 1) жиноят турига кўра(предметли) терговга тегишлилик асосида ЎзР.ЖКнинг 97-103, 141-149, 175, 1841, 205-212, 215, 218-221, 230-236, 2411, 242, 265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга оид ишлар юзасидан; 2) шахсига кўра терговга тегишлилик асосида айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар юзасидан (шарҳланаётган модданинг 9-қисми) дастлабки терговни олиб борадилар. Ҳарбий прокуратураларнинг терговчилари: 1) ЖКнинг 279-302-моддаларида назарда тутилган қуйидаги жиноятларга доир ишлар юзасидан: а) предметли терговга тегишлилик асосида ҳарбий хизмат тартибига қарши алоҳида турдаги жиноятлар тўғрисидаги; б) ҳудудий терговга тегишлилик асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, бошқа ҳарбий кучлар, ҳарбий тузилмалар ва бошқа органларнинг фуқаро ходимлари томонидан ўз хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ҳарбий қисм, бирлашма, ташкилот, гарнизон ҳудудида содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар юзасидан; 2) шахсига кўра терговга тегишлилик асосида ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки терговни олиб борадилар. Ҳарбий прокуратураларда терговга тегишлилик бошқа дастлабки тергов органлари терговига тегишлилик қоидаларидан фарқ қилади. Ҳарбий прокуратураларнинг терговига тегишлилик ва ҳарбий судларнинг судловига тегишлилик қоидалари бир-бирига мос тарзда белгиланган. 6. Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигини таъминлаш вазифаларидан келиб чиқиб, мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий тизимига, унинг ҳудудий яхлитлигига, суверенитетига, мудофаа қобилиятига қарши қаратилган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов миллий хавфсизлик хизмати терговчилари ваколатлари доирасига киради, яъни улар предметли терговга тегишлилик асосида ЖКнинг 150-163, 182, 223, 246-моддаларида жавобгарлик назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар юзасидан дастлабки терговни олиб борадилар. 7. Ички ишлар органларининг терговчилари: 1) предметли терговга тегишлилик асосида ЖКнинг 104-140, 164-166, 168-173, 183, 186-1862, 193-204, 213, 214, 216-217, 222, 224-2292, 243, 244, 245, 247-264, 266-2786 -моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар юзасидан; 2) шахсига кўра терговга тегишлилик асосида вояга етмаганлар содир этган барча жиноятларга оид ишлар юзасидан дастлабки терговни амалга оширадилар. 8. Қонунда айрим жиноятларнинг тергови алоҳида орган терговига тегишлилиги эканлиги белгиланмаган. Ёлғон хабар бериш, ёлғон гувоҳлик бериш, суриштирув ва дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш, жиноят процессини юритиш қатнашчиларининг ўз зиммасидаги вазифани бажаришдан бўйин товлаши, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш каби ЖКнинг 237-241-моддалари ҳам аралаш терговга тегишлидир. Прокурор жиноят ишини тергов қилиш учун бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling