Жиноят-процессуал кодексига


-БОБ. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


Download 0.79 Mb.
bet274/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

43-БОБ. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ.


344-модда. Дастлабки терговни олиб боришга ваколатли мансабдор шахслар


Дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари терговчилари ва миллийхавфсизлик хизматиорганлари терговчилари олибборади.
Дастлабки терговни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.

1. Жиноят ишларини тергов қилишдастлабки тергов деб ата­лади. Чунки, дастлабки тергов жараёнида иш бўйича дастлабки хулосаларга келинади ва сўнгра жиноят иши судда кўриб чиқи­лади. Дастлабки тергов жараёнига жиноят содир этилганлигини аниқлаш, айбланувчи ёки айбланувчиларни қидириш ва улар­нинг жиноятларини ошкор қилиш, жиноят натижасида етказил­ган зарарни қоплаш чораларини кўриш ва янги жиноятларни олдини олишдан иборат ишлар киради. Дастлабки тергов ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.


2. Дастлабки терговни процессуал мустақил мансабдор шахс – терговчи олиб боради. Дастлабки тергов терговчининг ўзиқўзғатган ёки шундай ваколатга эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўзғатилган ишни, шунингдек, суриштирув органларидан суриштирув тамомланганидан сўнг юборилган жиноят ишларини ўз юритувига қабул қилиб олиш тўғрисида қарор чиқарган вақтидан бошланади.Терговчи:а) жиноят юзасидан ушбу Кодекснинг 82-84-моддалари, 548, 566-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатларини ўтказади; б) зарурат бўлса процессуал мажбурлов чораларини қўллайди;в) жиноятнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва унга имкон яратган шарт-шароитларни аниқлаш, уларни бартараф қилиш, фуқаро­вий даъво ҳамда келгусида суд ҳукмининг мулкий ундиришлар қисми ижросини таъминлаш учун чоралар кўради; г) қонунда белгиланган тартибда ўз ҳаракатларини процессуал ҳужжатлар орқали расмийлаштиради ва мустаҳкамлайди; д) тўпланган да­лилларни текшириш, баҳолаш орқали процесс иштирокчилари доирасини, жиноят содир этган шахсларни аниқлайди ва уларни ишда иштирок этишга жалб қилади.
Терговчи дастлабки терговни ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқариш (ЖПКнинг 373-моддаси), айблов хулосаси тузиш ва ишни умумий тартибда судда кўриш учун асослар етарли деб ҳисоблаган ҳолда айблов хулосасини тузиш ёхуд қонунда белгиланган тартибда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш (ЖПКнинг 572-моддаси) ва ярашув тўғрисидаги ишларни (ЖПКнинг 584-моддаси) кўриб ҳал қилиш учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш билан тамомлайди.
3. Жиноят ишлари юзасидан прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари терговчилари дастлабки терговни олиб бориш ваколатига эга (терговчиларнинг дастлаб­ки терговни олиб боришдаги бошқа ваколатлари хусусида ЖПК 36-моддасининг шарҳига қаранг). Ушбу кодекс 76-моддаси биринчи қисмидаги айни бир терговчининг ишда иштирок эти­шига монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлса,у ўша жиноят иши бўйича дастлабки терговни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.
4. Прокурор ҳам дастлабки терговни олиб бориши ёки ҳар қандай жиноят иши юзасидан алоҳида тергов ҳаракатларини шахсан ўзи амалга ошириши мумкин. Дастлабки терговда прокурорнинг иштироки ва ваколатларига доир қоидаларушбу кодекснинг 33-34, 243, 382-388, 558-моддалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни­нинг 27-29-моддаларида мустаҳкамланган (бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорининг 2004 йил 9 декабрдаги «Жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш ҳамда суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишда қонунларнинг аниқ бажарилиши устидан прокурор назоратини янада такомиллаш­тириш тўғрисида»ги №31-сонли буйруғига қаранг).
5. ЖПКнинг 37-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тергов бўлинмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳам дастлабки терговни олиб бориш ваколатига эга. Тергов бўлин­масининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари шахсан ўзи дастлабки терговни олиб борган ҳолларда, уларга ҳамтерговчининг олдига қўйилган вазифаларни бажариш мажбурияти юклати­лади (ушбу модданинг шарҳига қаранг).
6. Прокурор ёки тергов бўлинмасининг раҳбари ўз қарори билан кўп меҳнат талаб қиладиган, жуда мураккаб ва ўта дол­зарб жиноят ишлари юзасидан дастлабки терговни олиб бориш­ни доимий ёки махсус тузилган терговчилар гуруҳига топши­риши мумкин. Мазкур гуруҳ бир неча терговчилардан тузилиб, раҳбар томонидан тақсимланган вазифаларга кўра улар бир неча ҳудудда, турли вақтларда содир этилган кўп эпизодли жи­ноятларни тергов қилишда, тергов ҳаракатларини амалга оши­ришда иштирок этадилар.Бу эса ўз навбатида жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни ўз вақтида, тўла, ҳар томонлама, холисона ва самарали олиб бориш имкониятини яратади.
7. Дастлабки тергов ўтказиш ваколати қонунга мувофиқ фақат юқорида кўрсатилганорганлар ва мансабдор шахсларга берилган бўлса ҳам, улар суриштирув органлари билан ўзаро ҳамкорликда дастлабки терговни амалга оширадилар. Жиноят-процессуал фаолиятнинг бу босқичида суриштирувчилар ўзла­рига прокурор, тергов бўлинмалари бошлиқлари, терговчилар­нинг муайян тергов ҳамда тезкор-қидирувҳаракатларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқ, кўрсатма ва талабларни бажа­риш орқалииштирок этадилар (ЖПК 343-моддасининг шарҳига қаранг).

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling