350-модда. Дастлабки терговнинг бошланиши.
Терговчи жиноят ишини қўзғатиб, уни ўз иш юритувига олади ва бу ҳақда иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги қарорга ёзиб қўяди. Башарти терговчига олдин қўзғатилган иш берилган бўлса, у ишни ўз юритувига олганлиги тўғрисида қарор чиқаради, шундан сўнг дастлабки терговни бошлайди.
1.Дастлабки тергов фақат жиноят иши қўзғатилгандан кейин бошланади. Дастлабки тергов муддатини ҳисоблаш учун жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилган ва терговчи ишни ўз юритувига олган вақт эътиборга олинади. Жиноят ишини ўз иш юритувига олган терговчи жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ушбу ишни ўз иш юритувига олган кун, ой ва йилни қайд этади. Терговчи жиноят ишини ўзи қўзғатиб, уни иш юритувига олган бўлса, жиноят ишини қўзғатиш ва ўз иш юритувига олиш тўғрисида қарор чиқаради.
Шу қарорларни чиқаргандан кейин терговчи бевосита дастлабки тергов ҳаракатларини амалга ошириши мумкин.
2.Жиноят иши қўзғатилган вақт дастлабки терговнинг бошланиш вақтини белгилаб беради. Терговчининг жиноят ишини қўзғатиб, уни иш юритувига олган куни, вақти юқорида қайд этилган қарорларда кўрсатилиши лозим. Айнан шу вақт (йилнинг тўлиқ рақами, куни, ойнинг номи, қўзғатилган пайтнинг соат ва дақиқалари) жиноят иши бўйича дастлабки терговнинг бошланиш вақти сифатида тан олинади. Шу вақтдан бошлаб процессуал муддатларни ҳисоблаш мумкин.
351-модда. Дастлабки тергов муддатлари
Дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги модда).
Иш айблов хулосаси билан ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган куни дастлабки тергов тамомланган ҳисобланади.
Дастлабки тергов муддатига қуйидагилар кирмайди:
1) айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш материаллари билан танишиб чиққан вақт;
Do'stlaringiz bilan baham: |