Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Тергов ҳаракатларини ўтказишда холисларнинг иштироки
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
352-модда. Тергов ҳаракатларини ўтказишда холисларнинг иштироки
Дастлабки терговда олиб қўйиш, тинтув ўтказиш, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, эксперт тадқиқотини ўтказиш учун намуналар олиш, мурдани эксгумация қилиш камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади. Башарти бир тергов ҳаракатини бир неча терговчи ёки терговчи ва у раҳбарлик қилаётган суриштирувчилар бир пайтнинг ўзида турли хоналарда ёки бир-биридан анча узоқ жойларда ўтказаётган бўлсалар, ҳар бир терговчи ва суриштирувчи ҳузурида доимо камида икки нафар холис иштирок этиши лозим. Фуқаро терговчининг қонуний талабларини ва таклифларини бажаришдан бош тортаётганлигини ёки терговчига қаршилик кўрсатаётганлигини ёхуд дастлабки тергов юритиш тартибига тўғри келмайдиган бошқа ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар қилаётганини тасдиқлаш учун ҳам холислар таклиф қилинадилар. Ушбу Кодекснинг 93-(<Баённома)моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 1.Муайян жиноят иши бўйича унинг юритиш жараёни ёки натижаларидан, ишнинг оқибатидан манфаатдор бўлмаган, камида икки нафар вояга етган фуқаро холис сифатида иштирок этиш учун жалб қилиниши мумкин. 2.Дастлабки терговда холислар: олиб қўйиш, тинтув, кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, эксперт тадқиқотини ўтказиш учун намуналар олиш, мурдани эксгумация қилиш, нарсалар ва ҳужжатларни тақдим қилиш тергов ҳаракатларида иштирок этадилар. Сўроқ пайтида сўроқ қилинувчибаённомага имзо қўйишдан ёки кўрсатув беришдан бош тортса, унинг бу ҳаракатларини тасдиқлаш учун холислар чақиртирилади ва сўроқ баённомасида улар бу фактни тасдиқлаб, имзо қўядилар ёхуд терговчи бу фактни тасдиқлаш юзасидан алоҳида баённома тузиш ҳуқуқига эга. 3. Холис ЖПКнинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, шунингдек, ишда иштирок этаётган шахслардан бирортасига хизмат юзасидан ёки бошқа жиҳатдан тобе бўлса, жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва рад қилиниши лозим. Холиснинг жиноят ишидан манфаатдорлиги тергов ҳаракатларини ўтказишдан аввалтерговчи томонидан текширилади. 4.Почта хат-хабарларини хатлаш ҳаракатлари учун жалб этиладиган холислар почта-телеграф муассасасининг ходимлари таркибидан олиниши талаб қилинади. Холислар тергов ҳаракатини ўтказиш жараёнида бошидан охиригача иштирок этишлари талаб қилинади, акс ҳолда уларнинг иштирокида ўтказилган ҳаракатлар ҳуқуқий кучга эга бўлмайди. 5. Холис ЖПКнинг 74-моддасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Холис ўзи иштирок этган тергов ҳаракатини юритиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниши мумкин. У бундай ҳолларда ЖПКнинг 66-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради (74-модданинг шарҳига қаранг). Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling