Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Дастлабки терговда жамоатчиликнинг иштироки


Download 0.79 Mb.
bet281/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

349-модда. Дастлабки терговда жамоатчиликнинг иштироки


Терговчи жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш учун жамоатчиликни жалб қилишга ҳақлидир. Шу мақсадда у жамоат бирлашмаларига, жамоаларга, аҳолига жиноят иши учун аҳамиятга молик маълумотлар ҳақида хабар қилишни, қидирилаётган шахслар ёки нарсалар турган жойни кўрсатишни сўраб мурожаат қилади.
Жамоат бирлашмалари ва жамоалар терговчининг илтимосига кўра, айрим тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун ўз ораларидан холислар, таржимонлар, мутахас­сисларни тавсия қилишлари мумкин. Жамоатчилик вакил­лари бўлмиш холисларга, таржимонларга, мутахассисларга нисбатан ушбу Кодекснинг тегишли процесс иштирокчи­ларининг ҳуқуқлари ва бурчлари тўғрисидаги қоидалари тўлиқ татбиқ этилади.

1. Дастлабки терговда жамоатчиликнинг иштироки бу фао­лиятни тўлиқ,ҳар томонламава холисонабўлишини таъминлаб, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этишининг бир шакли ҳисобланади. Жамоатчиликни дастлабки терговда иштирок этишга жалб этиш терговнинг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.


2. Жамоатчиликнинг дастлабки терговда иштирок этиши терговчига содир этилаётган ёки содир этилган жиноятлар тўғрисида хабар беришдан, кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини ўтказишда бевосита ёрдам кўрсатишдан, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, унда бўлган изларни сақлаш, гувоҳ ва жабрланувчиларни аниқлаш, жиноят қурол­ларини қидириб топиш, бошқа жиноятларга алоқадор ва уни содир этган шахсларни аниқлашда ёрдам кўрсатишдан иборат­дир(21-модданинг шарҳига қаранг).
3. Жамоатчиликни дастлабки терговга жалб қилиш шакллари хилма-хил бўлиши мумкин: жиноят ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида чоп этиш; радио ва телевидение орқали жамотчиликни содир этилган жиноятдан хабардор қилиш; жиноятни содир этган шахслар ёки жиноятни кўрган − эшитган шахсларни аниқлаш борасида маълумотлар тарқатиш; жамоа мажлисларида маърузалар қилиш; маҳаллафуқаролар йиғинларига тергов ҳаракатлари ёки қидирувга ёрдам бериш тўғрисида мурожаат қилиш ва ҳ.к.
4. Жамоатчилик вакилларига бирорта тергов ҳаракатини мустақил равишда бажаришни юклаб қўйиш ман этилади (маса­лан, олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш, тезкор-қидирув чораларини кўриш), чунки далилларни тўплаш дастлабки тергов ва суриш­тирув органларининг жиноят-процессуал фаолиятидир. Бошқа орган, муассаса ва ташкилот дастлабки терговни ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
5. Жамоатчилик вакиллари терговчига ўз даврасидан холис­лар, таржимонлар, мутахассисларни алоҳида тергов ҳаракат­ларида иштирок этиши учун тавсия қилишлари мумкин. Жа­моатчилик тавсия этган холислар, таржимонлар, мутахассислар ЖПК қоидалари асосида тегишли процессуал ҳуқуқ ва мажбу­риятларга эга бўладилар.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling