Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Тергов ҳаракатининг бир неча терговчи томонидан бажарилиши


Download 0.79 Mb.
bet289/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

357-модда. Тергов ҳаракатининг бир неча терговчи томонидан бажарилиши


Муайян шароитларда ва мақсадларда кўздан кечириш, тинтув, эксперимент ёки бошқа тергов ҳаракатларини ўтказишда унинг иштирокчилари айни бир вақтда турли биноларда бўлишлари ёки бир-бирларидан анча масофага узоқлашишлари, шунингдек, башарти тергов ҳаракатларини юритишда бир қанча иштирокчиларни ёки ҳозир бўлган шахсларни кузатиш таъминланиши лозим бўлиб қолса, тергов ҳаракатларини бир неча терговчи ёки терговчининг ўзи унга ёрдам бераётган суриштирувчилар билан амалга ошириши мумкин. Бунда терговчилардан бири қолган терговчилар, суриштирувчилар ва бошқа тергов ҳаракати иштирокчилари фаолияти устидан раҳбарлик қилади.

1.Кўздан кечириш, тинтув, эксперимент ёки бошқа тергов ҳаракатлариягона, яъни фақат бир жойда, шунингдек, бир-биридан маълум узоқликда жойлашган бир неча жойда бир вақтда ўтказилиши мумкин. Агар кўздан кечирилиши, излани­ши лозим бўлган нарса шахснинг яқинлари, қариндош-уруғ­лари, дўстларида деб гумон қилинса ёки бир шахснинг ўзига тегишли бўлган турли жойларда (квартира, дала ҳовли ёки хизмат хонасида деган тахминлар бўлганда) ёки тергов ҳаракат­ларини юритишда бир қанча иштирокчиларни ёхуд ҳозир бўлган шахсларни кузатиш таъминланиши лозим бўлиб қолса, тергов ҳаракатларини бир вақтда ўтказилиши мақсадга муво­фиқдир. Бундай ҳаракатларни ўтказишда бир неча терговчи ёки терговчига ёрдам бераётган суриштирувчилар иштирок этиб, улар ўз хатти-ҳаракатларини ЖПК талаблари асосида амалга оширишлари лозим.


2. Мазкур тергов ҳаракатларида иштирок этган терговчилар­дан бири қолган барча терговчи, суриштирувчи ва бошқа тергов ҳаракати иштирокчиларининг фаолияти устидан раҳбарлик қилади. Тегишли тергов ҳаракати баённомасида ушбу ҳаракат­ни амалга оширишда иштирок этган барча терговчи, суриш­тирувчилар қайд этилиши лозим.


358-модда. Терговчининг ва прокурорнинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоят бериш



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling