Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар


Download 0.79 Mb.
bet288/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

356-модда. Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар


Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар гуруҳ раҳбари бўлган терговчи топшириқларини, кўрсатмаларини бажарадилар ва бу тўғрида уни хабардор қиладилар.
Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар томонидан бажарил­ган тергов ҳаракатларининг натижалари жиноят ишини юритишга қабул қилиб олган терговчи бажарган ҳаракат­нинг натижалари билан бир хил аҳамиятга эгадир.
Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи гуруҳ раҳбари бўлган тергов­чининг топшириғини, кўрсатмасини қонунга хилоф ёки асоссиз деб ҳисобласа, бу ҳақда у гуруҳ раҳбарига ўз эъти­розларини билдиради. Гуруҳ раҳбари бўлган терговчи бу эътирозларни кўриб чиқиб, топшириқларини ёки кўрсатма­ни бекор қилади ёки уни ижро этиш учун бошқа терговчига беради ёхуд ўзи тегишли тергов ҳаракатини бажаради. Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи ўз эътирозлари бўйича терговчилар гуруҳининг раҳбари қабул қилган қарорга рози бўлмаса, назорат олиб борувчи прокурорга ўз эътирозларини етказади, прокурор узил-кесил қарор қабул қилади.

1.Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар гуруҳ раҳбарининг топшириқ ва кўрсатмаларини бажариб, бу ҳақда уни хабардор қилишлари шарт. Тергов гуруҳи аъзолари бўлган терговчилар ЖПКнинг 356-моддасида қайд этилган барча мажбуриятларни адо этишлари лозим, акс ҳолда уларга нисбатан гуруҳ раҳбари ёки тергов бўлинмаси ёхуд прокурор томонидан тегишли таъсир этиш чоралари қўлланиши мумкин.


2. Терговчилар гуруҳи аъзоси раҳбарнинг кўрсатмасини қонунга хилоф деб ҳисобласа, ўз эътирозини ёзма равишда гуруҳ раҳбарига билдириши лозим. Ёзма эътироз икки нусхада ёзилиб, бир нусхаси терговчилар гуруҳига раҳбарига топшири­лади, иккинчи нусхаси эса тергов гуруҳининг аъзосида сақланади.
3. Терговчилар гуруҳининг раҳбари тергов гуруҳи аъзоси­нингэътирозини кўриб чиқиб, қуйидаги мазмундаги қарорлар­дан бирини қабул қилади: а) ўз топшириқ ёки кўрсатмани бекор қилиш; б)топшириқ ёки кўрсатмани ижро этиш учун бошқа терговчига бериш; в) тегишли тергов ҳаракатини шахсан ўзи бажариш. Мазкур қарор терговчилар гуруҳи раҳбари томонидан гуруҳ аъзосига ёзма равишда эълон қилади.
4. Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи терговчилар гуруҳининг раҳбари томонидан қабул қилинган қарордан норози бўлса, ўз эътирозларини мазкур жиноят иши устидан назорат олиб борувчи прокурорга етказади ҳамдапрокурор узил-кесил қарор қабул қилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling