Жиноят-процессуал кодексига


) шахсан ўзи тергов ҳаракатларини бажаради ва раҳбар­лиги остидаги терговчилар ўтказаётган айрим тергов ҳаракатларида иштирок этади


Download 0.79 Mb.
bet287/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

2) шахсан ўзи тергов ҳаракатларини бажаради ва раҳбар­лиги остидаги терговчилар ўтказаётган айрим тергов ҳаракатларида иштирок этади;
3) қарорлар чиқаради, шу жумладан шахсни ишда айбла­нувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илти­мосномалар қўзғатиш, ишни тўла ёки унинг бирор қисмини тугатиш ёхуд тўхтатиш ҳақида қарорлар чиқаради;
4) прокурорнинг кўрсатмалари ижро этилишини таъмин­лайди, ушбу кодекс 36-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишни ўз эътирозлари билан бирга юқори турувчи прокурорга юборади;
5) суриштирув органига тергов ва қидирув ишларини олиб бориш тўғрисида топшириқлар ва кўрсатмалар беради, шунингдек, ундан терговчилар бажараётган тергов ҳаракат­ларини ўтказишда ёрдам беришни талаб қилади, ўз топши­риқлари, кўрсатмалари, талаблари бажарилиши устидан назорат қилиб боради;
6) жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш чора­лари тўғрисида тақдимномалар юборади;
7) айблов хулосасини тузади ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва тасдиқлаш учун уларни иш билан бирга прокурорга юборади ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритишни сўраб прокурорга тақдимнома киритади.

1. Терговчилар гуруҳининг раҳбари дастлабки терговнинг йўналиши ҳамда пировард натижаси, бажариладиган ҳар бир тергов ҳаракати, чиқариладиган қарорларнинг қонуний ҳамда асосланганлиги учун тўла жавобгар ҳисобланади.


2. Терговчилар гуруҳи раҳбари ишни ўзи раҳбарлик қилаёт­ган терговчиларга эпизодлар ёкиайбланувчилар рўйхати бўйи­ча ёхуд аралаш услубда тақсимлаб беради. Аралаш услубда иш эпизодлар ва айбланувчилар рўйхатига қараб тақсимланиши мумкин.
3. Терговчиларнинг ҳар бири бажарадиган иш қисми ёки тергов йўналиши бўйича гуруҳ раҳбарига маълумотлар бериб туради ва гуруҳ раҳбари томонидан белгиланган муддатлар ичида ўз вазифаларини адо этади.
4. Терговчилар гуруҳининг раҳбари ўз бошқарувида бўлган терговчиларга тергов ҳаракатлари ва бошқа процессуал ҳара­катларни ўтказиш учун тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериш ҳуқуқига эга. Терговчилар гуруҳининг раҳбари энг муҳим (масалан, айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш,айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш, ишни тўхта­тиш тўғрисида ва ҳ.к.) процессуал қарорларни қабул қилади. Унинг барча талабларини бажариш гуруҳ аъзолари учун мажбурий ҳисобланади. Суриштирув органларининг ходимлари терговчилар гуруҳи раҳбари томонидан бериладиган кўрсатма ва топшириқларни бажаришлари шарт.
5.Терговчилар гуруҳининг раҳбари иш бўйича шахсан ўзи тергов ҳаракатларини бажариш ёки уларнинг бажарилишини истаган гуруҳ аъзосига топшириш ва унинг устидан кузатиб бориш ҳуқуқига эга. Тергов гуруҳининг аъзоси томонидан ўтказилаётган ҳар қандай тергов ҳаракатларида гуруҳ раҳбари иштирок этиши мумкин.
6. Терговчилар гуруҳи раҳбарига берилган ваколатлар унинг розилиги билан гуруҳнинг бошқа аъзосига ҳам берилиши мумкин.
7. Дастлабки тергов давомида шахсни амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш учун қонуний асослар бўлган тақдирда, терговчи материал ёки жиноят ишини мазкур шахснинг аризаси ҳамда амнистия акти асосида жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги тақдимнома билан бирга прокурорга юборади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling