Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби


Download 0.79 Mb.
bet295/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

364-модда. Дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби


Дастлабки тергов:
1) иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган;
2) айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган;
3) айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган, башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти бўлмаса;
4) айбланувчи ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган ҳолларда тўхтатилади.
Дастлабки тергов ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар юзага келган вақтдан бошлаб тўхтатилади. Лекин дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи айбланувчи йўқлигида бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт.
Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида терговчи қарор чиқаради ва унинг нусхасини прокурорга юборади.



  1. Дастлабки тергов имкон борича тез ва тўла ўтказилиши лозим. Уни ўтказишда сусткашлик, пайсалга солиш, ҳаракат­сизликка йўл қўйиб бўлмайди. Лекин жиноятни очиш ва уни содир этган шахсни аниқлаш жараёнида учрайдиган баъзи ҳатолар иш бўйича барча тергов ҳаракатларини охирига етказиб якун ясашга имкон бермаслиги мумкин. Мазкур моддада ана шундай терговни давом эттиришга ҳалал берадиган ҳолатлар­нинг тўрт хили кўрсатилган. Улардан лоақал биттаси асосида дастлабки тергов тўхтатилиши мумкин.

  2. Терговчи ҳар қандай ҳолатда ҳам иш бўйича тергов юри­тишни тўхтатмасликка, турли тергов ҳаракатларини бажаришга ҳақли. Жумладан, иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган бўлса (биринчи асос), тергов қилишнинг ушбу Кодекснинг 351-мод­дасида белгиланган уч ойлик муддат тугамай, иш юритиш тўхтатилиши мумкин. Аммо терговчи уч ой ўтгани ҳамоно иш юритувни тўхтатиб қўймай, жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва ишнинг турли ҳолатларини синчиклаб текшириш учун зарур тергов ҳаракатларини бажариши ва бошқа тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиши мақсадга мувофиқдир.

Худди шунингдек, айбланувчи аниқланган бўлса-да, унинг қаерда эканлиги номаълум бўлса (иккинчи асос), уч ой ўтиши биланоқ, иш юритувни тўхтатиб қўймасдан, айбланувчини қидириб топишга қаратилган тергов ҳаракатларини ва бошқа тадбирларни давом эттиришига монелик қилмайди.
Ушбу моддада назарда тутилган бошқа(учинчи ва тўртинчи) асослар мавжуд бўлганда ҳам терговчи иш бўйича айбланув­чининг бевосита иштироки шарт бўлмаган барча зарур тергов ҳаракатларини олиб бориши мумкин.

  1. Дастлабки терговни тўхтатиш тергов ҳаракатларини вақтинча бажарилмаслигини, тергов олиб бориш муддати (351-модда) давом этмаслигини билдиради. Иш бўйича дастлабки терговни тўхтатиш терговчининг мажбуриятига кирмайди. Аксинча, иш бўйича терговни тўхтатиш учун асослар бўлишига қарамай, терговчи иш бўйича бажарилиши лозим бўлган барча ҳаракатларни амалга ошириши, уларни ўтказишга зарурат бўлгани ҳолда терговни тўхтатиб қўймаслиги керак.

  2. Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида қарорда терговчи бунга асос бўлган ҳолатни аниқ баён қилиши лозим. Чунончи:

  • иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахсни аниқлаш учун қандай ҳаракат­лар қилгани, бу ҳақда барча тусмолларни текширганлиги;

  • айбланувчи аниқланган бўлса, уни ишда иштирок этишга жалб қилиш ҳақида терговчи қарор чиқариши, доимий яшаш жойида йўқлиги, иш ёки ўқишга бормаётгани, оила аъзолари, яқин қариндошлари, қўни-қўшнилари уни қаерда эканини билмаслиги тўғрисида маълумотларни текширганлиги;

  • айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан қандай мақсадда ёки нима сабабдан чиқиб кетгани, қайси мамлакатда, нима билан шуғулланаётгани, қайтиб келиш имкониятларини аниқлаш ҳамда ЖПКнинг 5-8-моддаларига мувофиқ уни Ўзбе­кистонга олиб келиш чораларини кўрганлиги;

  • айбланувчи жиноят ишини юритишда иштирок этишига имкон бермайдиган, ҳақиқатда оғир ва узоқ вақтда тузалиши мумкин бўлган касалликка учрагани тиббиёт экспертининг хулосаси билан тасдиқланган экани, шунингдек, соғайтириш чоралари кўрилаётганлиги тўғрисида материаллар ишга қўшилиши шарт.

  1. Жиноят ишини юритиш жабрланувчи ёхуд асосий гувоҳ касаллиги, иш бўйича ревизия, махсус текширув ва экспертиза ўтказилаётгани каби ушбу моддада бевосита кўрсатилмаган сабабларни баҳона қилиб тўхтатилиши мумкин эмас.

Юритишдан тўхтатилган жиноят ишлари бўйича асослар вақт-вақти билан текшириб аниқланиши ва айбланувчининг иштирокисиз ўтказилиши мумкин бўлган тергов ҳаракатлари бажарилиши мумкин.

  1. Юритишдан тўхтатилган жиноят иши бўйича айбланув­чини қидириб топиш ва унинг хулқ-атворини кузатиш мақсади­да телефон сўзлашувларини эшитиб туриш, хат-ёзишмаларига банд солиш каби чоралар муттасил амалга оширилиб турмоғи даркор.

  2. Жиноят иши бўйича бир неча шахслар айбланувчи тариқа­сида ишда иштирок этишга жалб қилинган бўлиб, иш юритиш­ни тўхтатиш, айбланувчилардан барчасига боғлиқ бўлмаса ва улардан баъзиларининг жиноий қилмишлари ҳақида масалани судда айрим кўриб ҳал қилишга имконият бўлса, ЖПКнинг 332-моддаси тартибида ишни шу шахсларга нисбатан қисми ажратилиб, мазмунан кўриш учун судга юборилиши мумкин.

  3. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлганда, у атайлаб жавобгарликдан бош тортиш мақсадида ўзининг дои­мий яшаш жойини ўзгартирганлиги тегишли далиллар билан тасдиқланган бўлиши шарт. Агар айбланувчи унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва уни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилингани тўғрисида хабардор бўлмай, бошқа сабаблардан ўз яшаш жойини ўзгартган бўлса, уни жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтганидан сўнг жиноят иши ЖК 64-моддасига биноан тугатилиши лозим.




Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling