Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишгажалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаганҳолларда дастлабки терговни тўхтатиш


Download 0.79 Mb.
bet298/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

367-модда. Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишгажалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаганҳолларда дастлабки терговни тўхтатиш


Барча тергов ҳаракатлари бажариб бўлинганидан кейин ҳам жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этиш­га жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаса, иш юритишни тўхтатиш мумкин.
Бундай ҳолларда терговчи суриштирув органи орқали айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қили­ниши лозим бўлган шахсни аниқлаш ва уни жавобгарликка тортиш чораларини кўриши шарт.
Айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаганлиги сабабли тўхтатилган иш Жиноят кодексининг 64-моддасида белги­ланган жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгач, туга­тилиши лозим.

1. Дастлабки тергов жиноятни тез ва тўла очиш, уни содир этган шахсни аниқлашга қаратилган. Бунга эришиш кўпинча қийин. Айниқса яширин жиноят қилиш, унинг изларини йўқо­тиш, терговчини чалғитиш ҳолларида ҳам жиноят очилишига эришиш, аммо уни содир этган шахс номаълумлигича қолиши мумкин. Баъзида терговчининг далиллар излашда малакасиз­лиги орқасида ҳам жиноятчи фош этилмай, жавобгарликка тор­тилмай қолади. Бу хил жиноят ишларини моҳир терговчиларга бериш, шунингдек, суриштирув органлари билан ҳамжиҳатлик­да тезкор-қидирув чораларини кўрмоқ лозим.


2. Дастлабки тергов муддати давомида жиноятни содир этган шахс аниқланмаса, барча тусмоллар текширилган ва зарур тергов ҳаракатлари ўтказилган ҳолда иш юритувни тўхтатишга йўл қўйилади. Лекин бу жиноятчини аниқлашни тўхтатиб қўйишни билдирмай, фақат тергов юритиш муҳлати ўтмасли­гини англатади. Бундай шахсни излаш шу жиноят учун жавоб­гарликка тортиш муддати, яъни ЖКнинг 64-моддасида белги­ланган муддат ўтиб кетгунча олиб борилади. Фақат ана шу муддат ўтгандан сўнг жиноят иши тугатилади.
3. Агар жиноят иши бўйича бир неча шахс жавобгарликка тортилиши лозим бўлса, ишнинг номаълум шахсга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, айбланувчи тарзида ишда иштирок этишга жалб қилинганларга нисбатан қисми тамомланиши ҳамда айблов хулосаси билан прокурор орқали судга юборилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling