Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Қидирув эълон қилиш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Терговчи фақат айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши тўғрисида қарор чиқарилган шахсга нисбатан қидирув эълон қилишга ҳақли.
365-модда. Қидирув эълон қилиш
Айбланувчининг турган жойи номаълум бўлганда терговчи унинг турган жойини аниқлаш учун зарур бўлган барча чораларни кўриши, зарур ҳолларда эса, унга нисбатан қидирув эълон қилиши шарт. Терговчи фақат айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши тўғрисида қарор чиқарилган шахсга нисбатан қидирув эълон қилишга ҳақли. Қидирув дастлабки тергов ўтказилаётганида ҳам, шунингдек, дастлабки тергов тўхтатилганидан кейин ҳам эълон қилиниши мумкин. Ушбу Кодекснинг 242 ва 243-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда қидирилаётган айбланувчи топилган тақдирда суднинг ажрими билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чорасини қўллаши мумкин. Қидирилаётган айбланувчи ушланган тақдирда у ушланган жойдаги прокурор ушланган шахснинг қидирилаётган айбланувчи эканлигини аниқлаши ва қамоққа олиш учун қонуний асослар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. 1. Айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарор чиқарилгач, терговчи бу шахсга қарорни эълон қилиши ва уни суроқ қилиши лозим. Агар айбланувчининг қаерда яшаши номаълум бўлса ёхуд у жавобгарликдан бош тортиш мақсадида турар жойидан номаълум жойга кетиб қолган, яъни яширинган бўлса, унга нисбатан қидирув эълон қилиши лозим. 2. Қаерда экани номаълум шахснинг илгари яшаган ёки ишлаган жойидан у ҳақида маълумотлар тўплаш учун терговчи шахсан ва суриштирув органи орқали барча имкониятлардан фойдаланиши лозим. Қаерда экани номаълум шахснинг яқин қариндошлари, таниш-билишлари орқали унинг қаерда бўлиши эҳтимол эканига оид маълумотлар тўпланади. Хусусан, унинг ташқи қиёфаси, кийими, жисмоний ва ақлий хусусиятлари, одатлари, қизиқадиган машғулотлари, алоҳида хусусиятлари ва белгилари аниқланади. 3. Қидирув ишлари тергов ҳаракатлари (гувоҳларни сўроқ қилиш, бино, жой, нарса ва ҳужжатларни, шунингдек, почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш, тинтув ўтказиш, телефон ва бошқа воситалар орқали сўзлашувларни эшитиб туриш ва бошқ.) ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари (кузатув, пистирма, хуфя суратга олиш каби) воситасида фаол олиб борилиши лозим. 4. Агар айбланувчини қидирув эълон қилингани сабабли юритиш тўхтатилган бўлса, тергов ҳаракатларини олиб бориш учун жиноят ишини юритув тикланиши шарт (371-моддага берилган шарҳларга қаранг). 5. Барча ҳолларда шахсни қидириш ҳақида қарор чиқаришдан аввал терговчи жиноятни шу шахс содир этгани тўғрисида етарли далиллар тўплаши шарт. Фақат асосли равишда ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этиш тўғрисида қарор чиқарилган шахс қидирилиши мумкин. Жиноят содир этишда гумон остига олинганларга нисбатан қидирув эълон қилиш мумкин эмас. Уларни қидириш жиноятчини фош этишга қаратилган тергов фаолиятидир. 6. Шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарорнинг ва қидирув эълон қилиш ҳақида қарорнинг нусхасини терговчи муайян шахс тўғрисида барча маълумотлар билан бирликда туман (шаҳар) ички ишлар органига юборади. Қидирув ҳақида топшириқ Ўзбекистон Республикаси худудида, ўта оғир жиноятларда айбланаётган шахсга нисбатан – баъзи хорижий мамлакатларда, ўта хавфли шахсни қидириб топиш - Интерпол орқали амалга оширилиши мумкин (8-моддага берилган шарҳга қаранг). 7. Қидирилаётган шахс топилганда уни қамоққа олиш тариқасида эҳтиёт чорасини қўллаш учун терговчи прокурор орқали туман (шаҳар) судидан рухсат олади. Судьянинг бу ҳақда ажрими қидирув тўғрисида топшириққа илова қилинади. Бундай шахс ушланган тақдирда, ўша жойдаги прокурор ҳақиқатан ҳам у қидирилаётганини, қамоққа олиш қонуний ва асосли эканини аниқлайди. Сўнгра шахс ушлангани тўғрисида уни қидирган терговчига хабар берилиб, тергов юритиладиган жойга қўриқчилар кузатувида жўнатилади. 8. Терговчи қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор чиқариб, тегишли ички ишлар органига бу ҳақда топшириқ бериш билан кифояланмасдан, бевосита ўзи ва бошқа давлат органлари, жамоат бирлашмаларига мурожаат қилиши, оммавий ахборот воситаларидан ҳам фойдаланиши лозим. Вақт-вақти билан шахсни қидирув ишлари бу ҳақда топшириқ олган идора ходимлари томонидан қанчалик фаол ва мунтазам бажарилаётганини текшириши, уларга қўшимча ахборот бериб туриши, қидирув тусмолларидан хабардор этилиши талаб қилинади. 9. Қидирилаётган шахс ажнабий мамлакат ҳудудида экани аниқланса, уни ушлаш, келтириш ва жиноий жавобгарликка тортиш ушбу Кодекснинг 5-10-моддаларига риоя қилиб амалга оширилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling