Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят иши тамомлангандан кейин ундаги материалларбилан танишиб чиқиш ҳуқуқини таъминлаш


Download 0.79 Mb.
bet304/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

375-модда. Жиноят иши тамомлангандан кейин ундаги материалларбилан танишиб чиқиш ҳуқуқини таъминлаш


Терговчи тўпланган далилларни айблов хулосасини тузиш учун етарли деб топганидан кейин айбланувчи ва ҳимоячига дастлабки тергов тамомланганлигини эълон қилади, уларга ишдаги барча материаллар билан танишиб чиқишга доир ҳуқуқларини тушунтиради ва танишиб чиқиш учун ишни тақдим этади.
Башарти иш тугатилган бўлса, терговчи бу ҳақда ва иш материаллари билан танишиш ҳуқуқи ҳақида гумон қилинувчини, айбланувчини ва ҳимоячини хабардор қилади ҳамда уларнинг илтимосига биноан уларга танишиб чиқиш учун ишни тақдим этади.
Терговчи дастлабки тергов тамомланганлиги ва иш айб­лов хулосаси билан судга юборилиши ёки иш тугатилганлиги тўғрисида жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига хабар қилади, башарти улар хоҳласалар, барча иш материаллари билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиради. Сўнг терговчи кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчиларининг илтимосига мувофиқ, танишиб чиқиш учун уларга ишни тақдим этади.
Жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва процесснинг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тер­гов ҳаракатлари баённомасининг кириш қисмлари танишиб чиқиш учун тақдим қилинмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда баённомаларнинг кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган кириш қисмлари муҳрланган ҳолда сақланади.
Башарти айбланувчининг ҳимоячиси ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг вакили узрли сабабларга биноан белгиланган вақтда иш материаллари билан танишиб чиқиш учун кела олмаса, терговчи танишиб чиқиш муддатини кўпи билан беш суткага кечиктириши мумкин. Ҳимоячи ёки вакил бу муддат ичида келмаган тақдирда айбланувчига бошқа ҳимоячини таклиф қилиш, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарга бошқа вакил чақириш учун имконият яратилади.

1. Дастлабки тергов тамом бўлгани ҳақида терговчи ҳуқуқий манфаатдор иштирокчиларга эълон қилиши лозим. Агар тўпланган далилларга асосланиб айблов хулосаси тузиладиган бўлса, тергов якунлангани ҳақида дастлаб айбланувчи ва унинг ҳимоячисига эълон қилинади ва уларга иш материаллари билан танишиб чиқиш ҳуқуқи тушунтирилади. Айбланувчи ва ҳимоя­чига жиноят иши биринчи навбатда танишиш учун тақдим этилади.


2. Агар тергов натижаларига кўра жиноят иши тугатилган бўлса, бу ҳақда дастлаб гумон қилинган ва айбланган шахсларга ҳамда уларнинг ҳимоячисига хабар берилади ва иш материал­лари билан танишишларига имкон яратилади.
3. Тергов тамомланиб иш бўйича айблов хулосаси тузилади­ган ёхуд иш тугатиладиган бўлса, бу ҳақда жабрланувчи, фуқа­ровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда уларнинг вакил­ларига хабар қилинади, уларга ҳам иш материаллари билан танишишга ҳуқуқлари борлиги тушунтирилади.
4. Юқорида санаб ўтилган шахслар иш билан танишишга ҳақли, лекин мажбур эмаслар. Уларга терговчи бу ҳуқуқдан фойдаланиш ўз манфаатларини муҳофаза қилиш учун афзал экани, гумон қилинган шахс ва айбланувчи иш материаллари билан ўз хоҳишига кўра танҳо ёхуд ҳимоячилари билан бирлик­да танишишлари мумкинлиги тушунтирилади ҳамда бунинг учун етарли имкониятлар яратилади. Худди шундай имконият жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар учун ҳам яратилиб берилади.
5. Баъзи тергов ҳаракатлари баённомасининг кириш қисми, унда кўрсатилган жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва бошқа процесс иштирокчиларига оид маълумотлар, шу шахс­ларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иш материал­ларида алоҳида ёпиқ муҳрланган конвертда сақланиши, улар­нинг гумон қилинганлар, айбланувчилар, жабрланувчиларга кўрсатилмаслиги мумкин. Сўроқ баённомаларида ва бошқа процессуал ҳужжатларда баъзи шахсларнинг хуфя тахаллуси ёки фамилия ва исми ўрнига ҳарф (рақам) билан ифодаланган белгиси кўрсатилишига йўл қўйилади. Муҳрланган конвертдаги улар тўғрисида аниқ маълумотлар билан судья, халқ маслаҳатчилари, давлат айбловчиси танишишга ҳақли.
6. Иш материаллари билан танишув учун ҳимоячи ва вакил­лар муайян вақтда кела олмаса, уларга беш суткадан кечикмай келиши учун муддат берилади. Бу муддат ичида ҳам улар ҳозир бўлмаса, айбланувчига бошқа ҳимоячи, жабрланувчи, фуқаро­вий даъвогар ва фуқаровий жавобгарга бошқа вакил чақириш таклиф қилинади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling