Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишидаги материаллар билан


Download 0.79 Mb.
bet305/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

376-модда. Жиноят ишидаги материаллар билан
танишиб чиқиш тартиби


Терговчи ишдаги материалларни танишиб чиқиш учун тикилган ва рақамланган кўринишда, ҳар бир жилддаги ҳужжатларни рўйхат қилган тарзда тақдим этади.
Иш билан танишиб чиқиш учун зарур бўлган муддат чекланмайди. Лекин процесс иштирокчилари ишдаги мате­риаллар билан танишишни атайлаб чўзишга уринаётган бўлсалар, терговчи ўз қарорида ишдаги материаллар билан танишиш учун муайян муддат белгилашга ҳақлидир.
Иш билан танишиб чиқаётган шахс ишдаги ҳужжат­лардан кўчирмалар ёзиб олишга ҳақлидир, давлат сирларини ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно.
Терговчи ишдаги материаллар билан танишиб чиққанлик тўғрисида баённома тузади.
Иш билан танишиб чиққандан кейинги оғзаки илтимос­ларни терговчи баённомага киритади. Процесс иштирок­чиси ёзма тарзда алоҳида илтимоснома бериши мумкин, бу ҳақда баённомада ёзиб қўйилади.

1. Жиноят иши, қанчалик ҳажмда бўлмасин, алоҳида жилд­ларда тизимли равишда тикилган, руйхатланган бўлиши шарт. Улар билан танишувчилар ишнинг ҳар бир жилдидаги рўйхатга у билан танишганлари ҳақида ёзув киритиши ва имзолаши мақсадга мувофиқ.


2. Жиноят ишидаги материаллар билан танишувчилар иш­нинг ҳар бир варағини ўқишлари, ундаги маълумотларни ёзиб олишлари, нусха кўчиришлари, уларни тушунтириб беришни терговчидан илтимос қилишлари, ўзлари яхши билмайдиган тилдаги ҳужжатларни таржима қилиб берилишини талаб этишлари мумкин.
3. Ишга илова қилинган ашёвий далиллар ва алоҳида сақланаётган ҳужжатлар ҳам танишиш учун тақдим қилинади, улар ўралган ва муҳрланган бўлса, очилиб кўрсатилади ва қайта ўралиб, муҳрланади.
4. Иш материаллари билан тўла ва тез танишиб чиқишни таъминлаш мақсадида айбланувчи, унинг ҳимоячиси, жабрла­нувчи ва бошқалар бир йўла ҳозир бўлишлари мумкин. Лекин манфаатлари ўзаро зид бўлган шахслар биргаликда иш мате­риаллари билан таништирилиши тавсия қилинмайди. Уларнинг ҳар бири учун алоҳида жой ва вақт ажратилади. Агар иш билан танишувчи атайлаб келмаса ва вақтни чўзишга уринса, унга муайян муддат берилиши мумкин.
5. Иш билан танишиб чиқувчи шахс давлат сирлари ҳисобланган маълумотларни ўқиши, кўздан кечириши мумкин, лекин улардан нусха ва кўчирма олиш тақиқланади. Ишдаги баъзи материаллар вояга етмаган шахснинг ахлоқ-одобига салбий таъсир этадиган порнографик ёхуд уятсиз маълумотлар унга танишиш учун кўрсатилмаслиги мумкин. Бу ҳақда терговчи алоҳида қарор чиқариши лозим.
6. Ҳар бир иштирокчи иш билан танишгани тўғрисида ҳар кун алоҳида баённома тузилиб, унда шахс қанча вақт давомида, қандай жойда, ким билан бирга, қандай ҳажмдаги иш материал­лари билан танишганлиги батафсил баён қилинади. Иш билан танишиб чиққан шахснинг оғзаки илтимослари ва фикрлари баённомага киритилади, ёзма тарздаги илтимосномаси баённо­мада акс эттирилиб, унга илова қилинади.
7. Жиноят ишидаги материалларга у билан танишувчилар турли ёзувлар киритиши, ўзгартиши, белгилар қўйиши ман этилади. Терговчи бундай ҳолларнинг олдини олишга қаратил­ган чоралар кўриши, ўзи ва ёрдамчи ходимларнинг ёрдамида доимий кузатув олиб бориши зарур.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling