Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet308/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Айблов хулосасида баён қилинган ҳолатларни тасдиқлов­чи иш саҳифалари кўрсатилиши керак. Айблов хулосаси қаерда ва қачон тузилганлиги кўрсатилиб, терговчи томо­нидан имзоланади.

1. Айблов хулосаси жиноят очилгани ва унисодир этган шахс фош этилгани ҳақида ишни судга юбориш зарурлиги тўғрисида якуний ҳужжатдир. Унинг кириш қисмида кимларни қандай жиноятларда айбланиши кўрсатилиб, асослантириш қисмида ана шу жиноятнинг ва уни содир этган шахснинг тўла тавсифи баён этилади, дастлабки терговда аниқланган барча ҳолатлар ва уларни тасдиқлайдиган муайян далиллар кўрсати­лади, айбланувчи ва жабрланувчи тўғрисида асосий маълумот­лар келтирилади, айбланувчининг тушунтиришлари, унинг важларини текшириш натижалари акс эттирилади. Айблов ху­лосасининг якуний қисмида айбловнинг мазмуни ва айбланув­чининг шахси муайян ва қатъий тарзда баён этилиб, Жиноят кодексининг моддаси, қисми, банди кўрсатилади.


2. Айблов хулосасида ифодаланган ҳар бир ҳолат ва уни тасдиқловчи далиллар иш саҳифаларига ҳавола қилиб кўрсати­лади. Чунончи, жиноят иши қандай асос ва сабаблар туфайли қўзғатилгани, дастлабки тергов жараёнида қандай иш ҳолатлари қайси усулда аниқлангани, терговга тўсқинлик қилган ҳолатлар қандай бартараф этилгани, терговнинг натижаларига қарши фикр-мулоҳазалар нима сабабдан инобатга олинмагани, айбни енгиллаштирадиган ёхуд оғирлаштирадиган ҳолатлар, жиноят­нинг моддий ва маънавий оқибатлари, жиноятнинг содир этилиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар атрофлича ва холисона баён этилиши лозим.
3. Агар жиноят иши бўйича бир неча шахс айблнаётган бўлса, ҳар бирининг жиноят содир этишда иштироки ва айблилик даражаси аниқ кўрсатилиши шарт. Айни вақтда ҳар бир айбланувчи ўз қилмишига қандай муносабат билдираёт­гани, иқрорлиги, пушаймонлиги, жиноятни очиш ва уни содир этган шахсларни аниқлашда кўмаклашгани, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган зиённи қоплагани ҳақида маълумотлар ҳам айблов хулосасида баён этилиши лозим.


380-модда. Айблов хулосасига иловалар


Айблов хулосасига терговчининг фикрича суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати, шунингдек, қўлланилган эҳтиёт чоралари, гумон қилинувчи ва айбла­нувчи қанча вақт қамоқда сақланганлиги тўғрисидаги, ашёвий далиллар, фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари, суд чиқимлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling