Жиноят-процессуал кодексига


дастлабки тергов муддатларини ушбу Кодексда белгилан­ган ҳолларда ва тартибда узайтиради; (ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-100-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)


Download 0.79 Mb.
bet311/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

дастлабки тергов муддатларини ушбу Кодексда белгилан­ган ҳолларда ва тартибда узайтиради; (ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-100-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)
ишларни суриштирув ва дастлабки тергов органларига қўшимча тергов ўтказиш тўғрисидаги ўз кўрсатмалари билан қайтаради;
жиноят ишини суриштирув органидан терговчига, прокуратуранинг бир терговчидан бошқасига, ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда эса бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказади; (ЎзР 27.08 2008й ЎРҚ-.... сон Қонуни таҳриридаги хат боши).
суриштирувчини ёки терговчини, башарти улар ишнинг тергови чоғида қонун бузилишига йўл қўйган бўлсалар, суриштирув ёхуд дастлабки тергов ишларини давом этти­ришдан четлатади;
жиноят ишлари қўзғатади ёки уларни қўзғатишни рад этади, ишларни тугатади ёхуд юритилишини тўхтатади;
қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчининг ишни тугатишига розилик беради;
айблов хулосасини ёки қарорини тасдиқлайди, ишларни судга юборади.
Прокурорнинг ушбу Кодексда назарда тутилган тартибга мувофиқ суриштирув ва дастлабки тергов органларига терговга қадар текшириш ўтказиш, ишларни қўзғатиш ва тергов қилиш билан боғлиқ бўлган кўрсатмалари ана шу органлар учун мажбурийдир.

1. Прокурор жиноий таъқибни амалга оширувчи, жиноят ишларини тез, ҳар тамонлама, холисона тергов қилинишига раҳбарлик қилувчи ва айни вақтда бу фаолият устидан назорат юритувчи ягона масъул давлат хизматчисидир.


Жиноят ишлари бўйича суриштирув олиб борувчи органлар, шунингдек, прокуратура, ички ишлар органи ва миллий хавф­сизлик хизмати тизимидаги тергов тизими прокурор назорати ва раҳбарлигида фаолият юритади.
Жиноят иши бўйича прокурорнинг ваколат доираси ушбу Кодексдаги ҳуқуқий меъёрлар билан белгиланади. Прокурор ўз ваколати доирасида суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракат­лари қонунга мувофиқ ўтказилиши устидан назорат олиб бора­ди. Прокурор назорати ана шу ҳаракатларни ўтказиш чоғида бевосита иштирок этиш, шунингдек, улар ўтказилганига оид баённома ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш йўли билан амалга оширилади.
2. Прокурор назорати жиноят содир этилгани ёки унга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ариза ва турли хил хабар­ларни текшириш ва тегишли қарор чиқариш пайтидан бошла­нади. Шу муносабат билан тезкор-қидирув чоралари кўрилга­нига оид ҳужжатлар ва бошқа турдаги материалларнинг ҳам қонунга мувофиқлиги прокурор томонидан назорат остига олиниши лозим. Бу хил ариза ва хабарларни прокурор ўз иш юритувига олиб мустақил текшириши ва ҳал қилиши, жиноят иши қўзғатиши ёхуд қўзғатишни рад этиши мумкин.
3. Содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва мазмунан ҳал қилишга оид суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолияти устидан прокурор муттасил, камида ҳар ой бир марта назорат тартибида текширади. Текширув натижалари ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ва бу борада зарур кўрсатмалар берилади. Прокурор ўз кўрсатмалари ва йўл-йўриқларининг бажарилиши ҳам назорат остига олади.
4. Прокурор назорати натижасида аниқланган суриштирув ва дастлабки тергов органларининг жиддий камчилик ва хатолари тўғрисида мазкур орган раҳбарияти ва уларнинг юқори органларига тақдимнома киритади.
Тақдимномани муҳокама қилиш чоғида прокурор бевосита ўзи ёхуд прокуратурадан вакил юбориш орқали иштирок этишга ҳақли.
5. Суриштирув ва дастлабки тергов давомида жиноят иши бўйича бажарилган ҳар қандай процессуал ҳаракатлар ва қарор­лар тўғрисида прокурор ўзи зарур деб топган маълумотларни талаб қилиб олиши, тергов ҳаракатлари ўтказилаётганда бево­сита иштирок этиши мумкин. Айни вақтда иш бўйича назорат олиб борувчи прокурор ана шу қарорлар ва ҳаракатларга баҳо бериши, уларни бекор қилиши, натижаларини ҳуқуқий аҳамият­сиз деб топиши мумкин.
6. Прокурор жиноят иши бўйича бевосита ўзи терговни тўла ёки қисман ўтказишга, ишни суриштирувчидан терговчига, бир терговчидан бошқа терговчига, бир тергов органидан бошқа тергов органига ўтказишга ҳақли.
7. Прокурор жиноят иши бўйича терговни тўхтатиши, қайта тиклаши, тугатиши, айблов хулосасини тасдиқлаб ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш ёхуд ярашув муноса­бати билан жиноят ишини судга юборади.
8. Прокурорнинг жиноят иши бўйича суриштирув ва даст­лабки тергов органига берган кўрсатмалари улар учун мажбу­рий ҳисобланади. Суриштирув органи ва терговчи прокурор­нинг бундай кўрсатмаларига норози бўлса, бу ҳақда юқори турувчи прокурорга мурожаат қилишга ҳақли.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling