Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet309/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхатида терговчи уларнинг турган жойи ҳамда кўрсатув­лари ёки хулосалари ишнинг қайси саҳифасида баён қилин­ганлигини кўрсатади.
Жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва процесснинг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахслар рўйхатида уларнинг тахаллуслари кўрсатилиши мумкин. Хавфсизлиги таъминланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълу­мотлар улар иштирокида ўтказилган тергов ҳаракатлари баённомаларининг кириш қисмлари билан бирга муҳрланган ҳолда судга тақдим этилади. Улар билан фақат айблов хулосасини тасдиқловчи прокурор ва ишни кўриб чиқувчи судья танишишлари мумкин.

1. Ушбу моддада айблов хулосасига илова қилинадиган асосий маълумотлар санаб ўтилган. Муайян жиноят ишлари бўйича яна қўшимча маълумотлар ҳам айблов хулосасига илова қилиниши мумкин. Жумладан, айбланувчиларнинг баъзилари қидирувда эканлиги, бетоблиги сабабли тиббий муассасада даъволанаётганлиги, гаров ким томонидан берилгани ва қаерда сақланаётгани, жабрланувчи ва айрим гувоҳлар хизмат сафа­рида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида экани каби маълумотлар суд мажлисини осон ўтказишга имкон беради.


2. Иш бўйича жабрланувчи, гувоҳ, холис ва бошқа иштирок­чиларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари сифатида баъзи маълумотлар айбланувчидан сир сақланиши, бу ҳақда ҳуж­жатлар муҳрланиб ишга тикилиши ёхуд терговчи, суриштирув­чи ихтиёрида қолдирилиши мумкин.
3. Агар жиноят ишига оид ҳужжатларнинг бир қисми бошқа иш юритувида фойдаланилаётган бўлса, айблов хулосасининг иловасида бу ҳақда кўрсатилиши лозим.
4. Жиноят иши бўйича айбланувчилар ягона бир тилни билсалар, айблов хулосаси ўша тилда ёзилади. Айблов хулосаси ёзилган тилни етарлича билмайдиган айбланувчи учун айблов хулосаси тушунадиган тилга таржима қилиниб тақдим этилиши лозим.


381-модда. Жиноят ишининг прокурорга юборилиши


Терговчи айблов хулосасини имзолаганидан кейин жиноят ишини дарҳол прокурорга юборади.

1. Терговчи айблов хулосасини тузиб имзолагач дарҳол, одатда, эртасидан қолдирмай жиноят ишини прокурорга етка­зиб беради. Жиноят иши билан бирга, унга оид барча ҳужжат­лар, ашёвий далиллар, аудио-видео ёзув тасмалари ҳам проку­рорга юборилади.


2. Прокурорга тасдиқлаш учун юбориладиган жиноят ишларибўйича айблов хулосаси барча айбланувчиларга етарли нусхада бўлиши тавсияэтилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling