Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet317/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

ЎНИНЧИ БЎЛИМ
БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ


48-БОБ. СУДЛОВГА ТЕГИШЛИЛИК


389-модда. Жиноят ишларининг судловга тегишлилиги


Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судло­вига юқори судларнинг ва ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари ҳамма жиноят ишлари тегишлидир.
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тош­кент шаҳар судларининг судловига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддасининг иккинчи қисми, 118-мод­дасининг тўртинчи қисми, 150, 153, 155, 157,158-моддалари, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 160, 161-моддалари, 210-моддасининг учинчи қисми, 230, 231, 242, 244-моддалари, 272-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар тегишлидир.
Ҳарбий судлар судловига тегишли ишлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судловига ўта мураккаб ва аҳамиятли ишлар тегишлидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Қорақал­поғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди­нинг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят тўғрисидаги ишни, агар у мазмунан мураккаб бўлмаса, жиноят ишлари бўйича тегишли туман (шаҳар) судига, шунингдек, округ ёки ҳудудий ҳарбий судга кўриш учун топширишга ҳақли. (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14-декабрь Қонуни таҳририда-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотно­маси, 2001 йил, 1-2-сон, 11-модда).

1. Жиноят процессида судловга тегишлилик жиноят иши­нинг юридик белгилариниумумлашмаси билан белгиланади.


Судловга тегишлилик қуйидаги турларда бўлади:
а) мазмунига кўра судловга тегишлилик;
б) ҳудудига кўра судловга тегишлилик;
в) шахсига кўра судловга тегишлилик.
Юқори суднинг судловига ва ҳарбийсуднинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари деярли барча ишлар мазмунига кўра жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судловига тегишли ҳисобланади.
2. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг,жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент судининг судловига ЖПК 97-моддасининг иккинчи қисми, 118 -моддасининг тўртинчи қисми, 150, 153,155,157,158,159-модда­сининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 160, 161, 210-моддаси­нинг учинчи қисми, 230, 231, 242, 244-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар тегишлидир.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судловига ўта мураккаб ва оғир турдаги жиноят ишлари тегишли ҳисобла­нади.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Қорақал­поғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг Раиси жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судининг Раиси, юқорида қайд этилган ўн олти турдаги жиноят ишларини агар улар мазмунан мураккаб бўлмаса, тегишли жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига юборадилар.Территориал судловга тегишлилик масаласи дастлабки тергов тамом бўлгандан сўнг, ишни прокурор орқали судга юборишда ҳал қилинади.
Шахсига кўра тегишлилик асосан ҳарбийларга тегишли. Ҳарбий суд судловига тегишли ишлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling