Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирокэтишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
360-модда. Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирокэтишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор
Шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради. Бирор жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс иш қўзғатилгунга қадар ушланган бўлса ва ушбу Кодекснинг 225-моддасида назарда тутилган текшириш ушлаб туришнинг асосли эканлигини тасдиқлаган бўлса, терговчи шахсни ушлаб туриш, иш қўзғатиш ва ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақида тўхтамларга келиб, уларни битта қарорда баён қилади. Қарорда ушлаб турилган шахс қайси жиноятни содир этишда гумон қилинаётганлиги, Жиноят кодексининг қайси моддасида бу жиноят назарда тутилгани, ушлаб туришнинг сабаб ва асослари, шунингдек, шахсни ушлаб туриш, агар жиноят иши илгари қўзғатилмаган бўлса, жиноят ишини қўзғатиш ва уни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарор кўрсатилиши керак. Қарор гумон қилинувчига у биринчи марта сўроқ қилингунига қадар эълон қилинади. Айни вақтда унга ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган гумон қилинувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади. 1. Шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш суриштирув ва дастлабки терговда амалга ошириладиган процессуал ҳаракат ҳисобланади. Бу хусусда суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради. 2. Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорнинг чиқарилиши жиноий таъқиб органлари томонидан шахсга расман гумон қилинувчи мақомини берилиши ҳисобланади. 3. Ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаш, шахсга муайян турдаги процессуал мажбурлов чораларини қўллаш мақсадида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилишнинг асослари мавжуд бўлганда шахсни гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарор чиқарилиши лозим. 4. ЖПКнинг 329-моддасига мувофиқ, жиноят иши қўзғатилгунга қадар амалга оширилиши мумкин бўлган процессуал ҳаракатлардан бири ушлаб туриш чорасидир. Агар шахсЖПКнинг 221-моддасида баён қилинган ҳолатларга кўра ушланган бўлса, ушлаб туришнинг асосли эканлиги ЖПКнинг 225-моддасида белгиланган тартибда текширилади. Ушлаб туришнинг асослилиги ўз тасдиғини топса, терговчи шахсни ушлаб туриш, жиноят ишини қўзғатиш ва гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақида тўхтамларга келиб, уларни битта қарорда баён қилади. 5. Гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор шахс биринчи марта сўроқ қилингунга қадар эълон этилиши керак. Агар битта қарорда ҳам жиноят ишини қўзғатиш, ҳам ушлаб туриш тўғрисида қарорлар ўрин олган бўлса, у қарор гумон қилинувчига дарҳол эълон қилинади. 6. Қарорнинг кириш қисмида: унинг номланиши; сана ва чиқарилган жой; қарор чиқарган шахснинг фамилияси, қисқартириган шаклда исми ва отасининг исми; жиноят ишининг тартиб рақами кўрсатилади. 7. Қарорнинг тавсиф-асослантирув қисмида: гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган куни, ойи ва йили; шахс қайси жиноятни содир этишда гумон қилинаётганлиги; жиноят содир этилган жой, вақт ва бошқа муҳим ҳолатлар; ЖКнинг ушбу жиноятни назарда тутган моддаси, қисми, банди; қарорни қабул қилишда ЖПКнинг қўлланилаётган тегишли моддалари баён қилинади. Шахс ЖПКнинг 221-моддасидаги асосларга кўра ушланганда, шунингдек, айбини бўйнига олиш тўғрисида арз билан келганда қарорда ушбу ҳолатлар ҳам кўрсатилиши лозим. Агар гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинаётган шахсга нисбатан, бир вақтнинг ўзида, ушлаб туриш тарзидаги мажбурлов чораси қўлланилаётган бўлса, ушлаб туришга сабаб ва асослар ҳам баён қилинади. 8. Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорнинг хулоса қисмида шахс содир этганликда гумон қилинаётган ЖКнинг мазкур жиноятни назарда тутган моддаси, қисми, банди кўрсатилади. Қарор уни чиқарган шахс томонидан имзоланади. 9. Қарорнинг охирида гумон қилинувчи қарор билан танишганлиги ёки қарор унга ўқиб эшиттирилганлиги, ЖПКнинг 48-моддасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги ҳақида ёзув киритилади ва гумон қилинувчи ва ишда иштирок этаётган ҳимоячининг имзоси билан тасдиқланади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling