Жиноят-процессуал кодексига


) дастлабки тергов тўхтатиб турилган вақт


Download 0.79 Mb.
bet283/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

2) дастлабки тергов тўхтатиб турилган вақт;
3) қўшимча тергов ўтказиш учун қайтарилган иш терговчига келиб тушгунга қадар ўтган вақт.
Иш айблов хулосаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган куни дастлабки тергов тамомланган ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайти­рилиши мумкин. Кейинчалик дастлабки тергов муддати фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўрин­босари томонидан етти ойгача ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тўққиз ойгача узайтирилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда, содир этилган жиноятнинг оғирлигини ҳамда тергов қилинаётган ишнинг мураккаб­лигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддати Ўзбекис­тон Республикаси Бош прокурори томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон қонуни таҳриридаги модда).
Суд ишни қўшимча тергов ўтказиш учун қайтариб юборганда, шунингдек, тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча тергов муддати тергов олиб бориш устидан назорат юргизаётган прокурор томонидан, мазкур ишни терговчи қабул қилган пайтдан бошлаб бир ой доирасида белгиланади. Бу муддатни янада узайтириш иш судга берилгунга, тўхтатиб турилгунга ёки тугатилгунга қадар ўтган тергов муддатини ҳисобга олган ҳолда умумий асосларда амалга оширилади.
Тергов муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани терговчи тергов муддати тугашидан камида ўн сутка илгари прокурорга топширади. Прокурор ўз устхати билан илтимосномани қаноатлантиради ёки дастлабки терговни тамомлаб, ишни судга юбориш тўғрисида кўрсатма беради ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқаради.

1.Жиноятларни тез ва тўла очиш, уларни содир этган шахс­ларни аниқлаш, алоҳида тергов ҳаракатлари ҳамда бутун тергов фаолиятини юритиш учун процессуал муддатларга қатъий риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Дастлабки тергов муддатлари қоида бўйича иккига бўлинади: а) қонун билан белгиланадиган муддатлар; б) суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тайинланадиган муддатлар. ЖПКда белгиланган муддатлар соат, сутка ва ойлар билан ҳисобланади. Муддатнинг ўтиши бошланган соат, сутка ҳисобга олинмайди, лекин бу қоида ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ва тиббий муассасада сақлаш муддатларини ҳисоблашга тааллуқли эмас (ЖПК 314-моддаси­нинг биринчи қисми).


2. Дастлабки тергов муддатларини қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин: а) дастлабки терговни тезкор олиб борилиши­ни таъминловчи муддатлар; б) дастлабки терговда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатловчи муддатлар; в)дастлабки терговда қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назоратини кафолатловчи муддатлар.
3.Дастлабки терговни тезкор олиб борилишини таъминловчи муддатларга жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълу­мотларни кўриб чиқиш, терговчининг топшириқларини бажа­риш муддатларини киритиш мумкин. Масалан, жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар рўйхатга олиниши ва дарҳол ёки уч суткадан, алоҳида ҳолларда эса, − ўн суткадан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши керак (329-модданинг шарҳи­га қаранг). ЖПКнинг 347-моддасига асосан терговчининг топ­шириғида ижро этувчи учун мажбурий бўлган ижро муддати кўрсатилади.
4. Дастлабки терговда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ­лари ва қонуний манфаатларини кафолатловчи муддатларга: гумон қилинувчи, айбланувчини сўроқ қилиш; ушлаб туриш; қамоққа олиш; жиноят иши қўшимча терговга қайтарилганда қамоқда сақлаб туриш муддатини ҳисоблаб чиқиш; тиббий муассасада сақлаш муддатлари киради.
Масалан: суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш жараёни­да гумон қилинувчи, айбланувчи ушланган, сўроқ қилиш учун чақирилган, қамоққа олинган ёки мажбурий келтирилгандан кейин дарҳол ёки йигирма тўрт соатдан кечиктирилмай сўроқ қилиниши керак (110-модданинг шарҳига қаранг); ушлаб туриш милицияга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга кел­тирилган вақтдан бошлаб етмиш икки соатдан ошиб кетмаслиги керак. Терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда 48 соатга узайтирилиши мумкин (226-модда­нинг шарҳига қаранг) ва ҳ.к.
5. Дастлабки тергов қуйидаги ҳолларда тамомланган ҳисобланади: а) жиноят иши айблов хулосаси билан прокурорга юборилганда; б) жиноят иши тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки в) тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан ёхуд г) амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома билан прокурорга топширилганда; д) ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилганда.
6. Дастлабки терговда қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назоратини кафолатловчи муддатларга: мурдани эксгумация қилиш учун асослар (ЖПКнинг 148-моддаси); почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш (ЖПКнинг 166-модда­си); телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш тартиби (ЖПКнинг 170-моддаси); прокурорнинг процессуал мажбурлов чораларни қўллаш ҳақидаги кўрсатмасининг мажбурийлиги (ЖПКнинг 219-моддаси), айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғри­сидаги қарор (ЖПКнинг 256-моддаси);шахсни тиббий муасса­сага жойлаштириш тўғрисидаги қарор (ЖПКнинг 266-моддаси); жиноят ишини қўзғатиш тартиби (ЖПКнинг 331-моддаси) ва бошқалар киради.
7. Дастлабки тергов муддатларини ҳисоблаш доимо жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб терговчи томонидан жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор чиқариш, айблов хулосасини тузиш, ярашув тўғрисида масалани ҳал этиш ёки ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш билан тамомланади. Суд ишни қўшимча тергов ўтказиш учун қайтариб юборганда, шунингдек, тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча тергов муддати тергов олиб бориш устидан назорат қилаётган прокурор томонидан, мазкур ишни терговчи қабул қилган пайтдан бошлаб белгиланади. Бу муддатни янада узайтириш ишни судга бериш, тўхтатиб туриш ёки тугатилгунга қадар ўтган тергов муддатини ҳисобга олган ҳолда умумий асосларда амалга оширилади.
8. Тергов муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани терговчи тергов муддати тугашидан камида ўн сутка илгари прокурорга топшириши лозим ва прокурор ўз устхати билан илтимосномани қаноатлантиради ёки дастлабки терговни тамомлаб, ишни судга юбориш тўғрисида кўрсатма беради ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқаради.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling