Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Терговчининг топшириқларини бажариш


Download 0.79 Mb.
bet279/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

347-модда. Терговчининг топшириқларини бажариш


Ҳар бир терговчи ўз юритувида бўлган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида исталган жойда бирор тергов ҳаракатини шахсан ўзи бажаришга ёки уни ўтказишни бошқатерговчига ёки суриштирувчига топширишга ҳақлидир.
Терговчининг топшириғида ижро этувчи учун мажбурий бўлган ижро муддати кўрсатилади. Терговчининг топшири­ғини бу муддат ичида ижро этишнинг иложи бўлмаса, топшириқ олган шахс топшириқ берган терговчига топши­риқ қачон бажарилиши мумкинлиги тўғрисида ёзма равиш­да, телеграмма ёки телефонограмма орқали хабар қилади ва унинг кўрсатмаларига биноантопшириқни бажаришни давом эттиради.

1.Терговчининг топшириқлари – унинг ўзи тергов олиб бораётган жиноят иши юзасиданайрим тергов ҳамда қидирув ҳаракатларини олиб бориш тўғрисида бошқа тергов ёки суриш­тирув органига ёзма мурожаатидир. Терговчи топшириқлари икки турга бўлинади: 1) бошқа ҳудудий тергов органига юбори­ладиган ёзма топшириқ; 2)суриштирув органига юбориладиган ёзма топшириқ.


2. Ёзма топшириқ: а) жиноят иши юзасидан қандай тергов ҳаракатларини амалга ошириш лозимлиги; б) бу ҳаракатлар қандай ҳолатларни аниқлашга қаратилганлиги; в) ишда ишти­рок этишга жалб этилиши лозим зарур бўлган шахслар рўйхати; г) сўроқ қилиш тергов ҳаракати ўтказиладиган бўлса, сўроқ қилиниши лозим бўлган гувоҳлар рўйхатини ўз ичига олади.Ёзма топшириққа у билан бевосита боғлиқ бўлган тергов ҳара­катларининг баённомалари ва бошқа материалларнинг нусха­лари илова қилиниши мумкин. Олиб қўйиш ва тинтув, телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали сўзлашувларни эшитиб туриш, почта-хат хабарларни хатлаш каби тергов ҳаракатлари ўтказиладиган бўлса, ёзма топшириқ билан биргаликда алоҳида расмийлаштирилган, прокурор рухсат берган тегишли процес­суал қарорлар ҳам илова қилиниши лозим.
3.Терговчининг ёзма топшириғини бажарувчи терговчи ёки суриштирувчи ҳам ишни юритаётган терговчи сингари ЖПК қоидаларига тўла риоя қилиши лозим бўлади. Топшириқни бажараётган терговчи, суриштирувчига ҳам рад қилиш асослари татбиқ этилади.ЖПКнинг 76-моддасида кўрсатилган терговчи­нинг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлса, у топшириқни бажаришга ҳақли эмас.
4. Ёзма топшириққа биноан тергов ҳаракатларини ўтказишда ҳам жиноят процесси иштирокчиларининг мазкур ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқлари таъминланиши лозим. Агар тергов ҳаракатлари жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, гумон қилинув­чи, айбланувчи ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига асосан ўтказилаётган бўлса, улар терговчининг рухсати билан ушбу ҳаракатлар ўтказилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Терговчи топшириқни бажариш вақтида унда иштирок этаётган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини таъмин­лаш чораларини кўриши, гумон қилинувчи ёки айбланувчининг ҳимоячисини топшириқнинг бажарилиш жойи ва вақти ҳақида хабардор қилиши лозим.
5. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли иштирок­чилар процессуал қарорлар ва баённомалар билан таништири­либ, уларга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунти­рилади.
6. Ёзма топшириқда тергов ҳаракатларини ўтказиш билан бирга бошқапроцессуал ҳаракатларни амалга ошириш, масалан процессуал мажбурлов чораларини қўллаш назарда тутилган бўлиши мумкин. Бунда топшириқ юборувчи маълум эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидагиқарорни юбориш билан бирга айрим чораларни қўллаш учун прокурордан ёхуд суддан рухсат олган бўлиши шарт.
7. Ёзма топшириқ жиноят содир этилиш сабаблари ва унга имкон яратган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф қилиш юзасидан ҳам берилиши мумкин.
8. Ёзма топшириқни ижро этиш муддатлари топшириқни бергантерговчи томонидан белгиланади. Агар ушбу муддат ичида топшириқни ижро этишга имкон бўлмаса, топшириқни бажараётган терговчи ёки суриштирувчи топшириқни юборган терговчини топшириқ қачон бажарилиши мумкинлиги тўғриси­да ёзмаравишда телефон, телефакс, телеграмма орқали хабар­дор қилади. Мазкур хабар асосида терговчи топшириқни ижро этиш муддатини узайтиради.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling