Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Жиноят ишидаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти гумон қилинувчи ва айбланувчи зиммасига юкланиши мумкин эмас.
353-модда. Жиноят ишидаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти
Терговчи жиноят ишидаги барча маълумотларни ёки унинг муайян қисмидаги маълумотларни ошкор қилинмайдиган деб эътироф этишга ҳақли. Ана шу асосда у тергов ҳаракатларида иштирок этаётган ёки тергов ҳаракатларини бажаришда ҳозир бўлган ёхуд тергов материаллари билан танишаётган шахслардан уларнинг зиммасига ишда мавжуд бўлган маълумотларни унинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида мажбурият юклатилгани ҳақида тилхат олиши мумкин. Тилхатда, шунингдек, мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига биноан жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади. Ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти гумон қилинувчи ва айбланувчи зиммасига юкланиши мумкин эмас. Ҳимоячининг ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти унинг гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан бўладиган суҳбатига тааллуқли эмас. 1.Дастлабки тергов босқичида терговчи жиноят ишидаги барча маълумотларни ёки унинг муайян қисмидаги маълумотларни ошкор қилмасликни иштирокчилардан талаб этишга ҳақли. Тергов ҳаракатларида иштирок этаётган ёки бу ҳаракатларни бажаришда ҳозир бўлган ёхуд тергов материаллари билан танишаётган шахслардан уларнинг зиммасига ишда мавжуд бўлган маълумотларни терговчининг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида мажбурият юклатилганлиги ҳақида тилхат олиниши мумкин. 2.Жиноят иши материалларини асоссиз равишда ошкор қилиш жиноят ишини тергов қилиш жараёнига жиддий тўсқинлик қилиши, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зарар етказиши мумкин. Суд жараёнига қараганда дастлабки терговда ошкоралик талаблари нисбатан чекланган ҳолатда бўлади. Лекин дастлабки тергов материалларини ошкор қилмаслик мажбурияти терговчининг махфий фаолияти дегани эмас. Терговчи жиноят ишини очишда жамоатчилик ёрдамига таяниши, радио, телевидение, матбуотдан фойдаланиши, айбланувчини топиш учун фуқаролар билан мулоқотга киришиши мумкин. 3.Дастлабки тергов материалларини ошкор қилмасликнинг турли сабаблари мавжуд: 1) материалларни ошкор этилиши терговчининг ишини қийинлаштириши мумкин, лекин ЖПКда ошкор этиладиган материаллар чегараси белгиланмаган ва бу масала терговчи томонидан мустақил ҳал қилинади; 2) жиноят содир этган шахс жиноятнинг очилаётганидан хабар топса, яшириниши, қилмишнинг изларини йўқотиши, ўзининг айбсизлигини исботловчи сохта далиллар тайёрлаши эҳтимолдан холи эмас. Дастлабки тергов материалларини шошилинч ошкор этиш айбланувчининг манфаатига ҳам зарар етказиши мумкин. Жиноий жавобгарликка тортишкелгусида жиноят таркиби ёки ҳодисаси содир бўлмагани ёхуд қилмишда шахснинг айби йўқлиги асосида жиноят ишини тугатишнинг имкони йўқ дегани эмас. Жиноий жавобгарликка тортилган шахс қонунда назарда тутилган асослар бўйича таъқибдан озод қилиниши ва айбсиз деб топилиши эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун дастлабки тергов материалларини барвақт ошкор қилиш айбланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига асоссиз зарар етказиши мумкин. Шундай қилиб, тергов юритувида бўлган материалларни ошкор қилиш қатъий равишда ишнинг ҳолати ёки терговнинг шароитидан келиб чиқиб терговчи ёки прокурорнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим. Шуни ҳисобга олиб терговчи, зарур ҳолларда гувоҳ, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар, таржимон, эксперт, холис ва бошқа шахсларни тергов ҳаракатларини ўтказишда ундаги маълумотларини ошкор этмаслик ҳақида огоҳлантиради ва бу ҳақда тилхат олади. Ушбу тилхатдаги талабларни бузган шахс ЖКнинг 239-моддасига асосан жавобгарликка тортилади. 4.Тергов маълумотларини ошкор қилиш ҳақидаги рухсат терговчи ёки прокурор томонидан берилади ва у ёзма шаклда бўлиши шарт. Бундай рухсатни расмийлаштириш тегишли қарор шаклида қайд этилиб, унда кимга, қайси доирадаги шахсларга қандай материалларни ошкор қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилади. Прокурорнинг рухсатисиз ҳеч ким жиноят ишини қўзғатишдан олдин мавжуд материалларни ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling