Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Терговчининг топшириқлари, кўрсатмалари ва талабларининг суриштирувчи томонидан бажарилиши


Download 0.79 Mb.
bet273/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

343-модда. Терговчининг топшириқлари, кўрсатмалари ва талабларининг суриштирувчи томонидан бажарилиши
Терговчининг тергов ва қидирув ҳаракатларини бажариш тўғрисидаги топшириқларини суриштирувчи терговчининг ижро этиш шартлари, тартиби ва муддатлари хусусидаги кўрсатмаларига мувофиқ бажариши шарт.
Топшириқни белгиланган муддатда бажариш имконияти бўлмаса, суриштирувчи бу ҳақда терговчини хабардор қила­ди ва бажариш муддатини узайтиришни ёки ижро этиш шартлари ва усулларини ўзгартиришни илтимос қилади.
Терговчининг талабига асосан суриштирувчи тергов ҳаракатларини юритишда унга ёрдам бериши, шунингдек, жиноят иши учун далилий аҳамиятга эга бўлиши эҳтимол тутилган ҳужжатлар ва бошқа материалларни танишиб чиқиш ёки ишга қўшиб қўйиш учун тақдим қилиши шарт.
Терговчи ўзининг барча топшириқлари, кўрсатма ва талабларини суриштирувчига суриштирув органининг бошл­иғи орқали юборади…

1. Жиноятни тез ва тўла очишда суриштирув органлари ва терговчининг ўзаро ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга. Ушбу модда терговчига ўз юритувида бўлган жиноят иши бўйича тергов ва қидирув ҳаракатларини юритишда суриштирув органи ёрдамидан фойдаланишга ҳуқуқ беради.


2. Терговчи Республиканинг барча ҳудудидаги терговчи ва суриштирув органига мурожаат қилиб, жиноят иши учун аҳамиятли деб топган ҳолатларни аниқлаш мақсадида тегишли топшириқ юборишга ҳақли. Топшириқ олган суриштирув органи унинг ижросини таъминлашга мажбур.
Топшириқни олган шахс уни белгиланган муддатда бажа­ришга имконияти бўлмаса, бу ҳақда топшириқ юборган тергов­чига хабар қилади ва ундан топшириқни бажариш муддатини узайтиришни ёки ижро этиш шартлари ва усулларини ўзгар­тиришни илтимос қилади.
3. Жиноят-процессуал қонунчилиги терговчи ва суриштирув органи (суриштирувчи)нинг юридик нотенглигини аниқ қилиб белгилаган: суриштирув органига терговчининг иш юритувига тегишли жиноят ишини қўзғатиш ва 10 кунлик муддат ичида жиноят изларини аниқлашга доир кечиктириб бўлмайдиган тер­гов ҳаракатларини олиб бориб, кейин уни терговчига ўтказиш мажбурияти юкланган. Терговчи суриштирув органидан кечик­тириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари бажарилишини талаб қилиши ва ишни хоҳлаган пайтда, ўн кунлик муддат ўтишини кутмасдан, ўз ихтиёрига олиши мумкин.
4. Терговчи ва суриштирув органининг ходими бир-бирига нисбатан маъмурий муносабатларда мустақилдир. Уларнинг процессуал ваколат доираси эса қатъий белгиланган: терговчи жиноят-процессуал қонунига мувофиқ, тергов ва қидирув ҳара­катлари воситасида фаолият олиб боришга мажбур, суриштирув органларига эса, кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш мажбурияти юклатилган (ЖПКнинг 39, 339-моддаларнинг шарҳига қаранг).
5. Суриштирувчи терговчининг топшириғини бажараётганда ва суриштирувни амалга ошираётганда, дастлабки тергов ўтка­зиш учун белгиланган қоидаларга амал қилиб, тергов ҳаракат­ларини олиб боради ва қарорлар чиқаради. Суриштирув органи­нинг бошлиғи ҳам, башарти у суриштирувчининг вазифаларини бажараётган бўлса, бу қоидаларга амал қилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling