3) терговчи - дастлабки тергов юритишга киришади ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қилади;
4) суриштирув органининг бошлиғи - ишни суриштирув ўтказиш учун суриштирувчига юборади ёки ўзи суриштирув юритишга киришади ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қилади;
5) суриштирувчи - суриштирув юритишга киришади ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қилади.
1. Прокурор жиноят ишини қўзғатиб, уни суриштирув органи бошлиғига ёки терговчига жўнатишга ҳақли. Жиноят ишини ҳажм ва характери жиҳатидан прокурор биргина терговчига эмас, балки терговчилар гуруҳига топшириш ҳуқуқига эга.
2. Прокурор ҳар қандай жиноят иши бўйича ўзи тергов ўтказишга, суриштирувчи ёки терговчи юритаётган жиноят ишларни ўз юритувига олишга ҳақли.
3. Агар жиноят иши суриштирув органи томонидан қўзғатилган бўлса,суриштирув ўтказилгандан кейин терговчигаюборади.
4. Суриштирув органи ва терговчи жиноят иши қўзғатилгани ва суриштирув ёки тергов юритилаётгани ҳақида прокурорга дарҳол хабар бериши шарт.
5. Суд ўзи қўзғатган жиноят ишини суриштирув ёки тергов олиб бориш учун прокурорга юборади.
337-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати
Жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан назорат олиб бораётган прокурор:
1) суриштирувчининг, суриштирув органи бошлиғининг, терговчининг жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга ва иш қўзғатишни рад қилишга;
2) суриштирувчининг, суриштирув органи бошлиғининг, терговчининг жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга ва айни вақтда иш қўзғатишга;
3) иш қўзғатиш тўғрисидаги ёки иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан юқори судга протест беришга ҳақлидир.
1. Прокурор жиноят иши юритувнинг барча босқичларда қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича чоралар кўриши лозимлиги ушбу моддада аниқлаштирилган.
2. Жиноят ишини қўзғатиш ва рад этиш тўғрисидаги қарорлар қонуний ва асослантирилган бўлиши лозим. Уларнинг устидан прокурорга шикоят қилиниши мумкин.
3. Агар прокурор жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб ва асос йўқлигини тергов ҳаракатлари ўтказилиши жараёнида ёки ўтказилгандан сўнг аниқласа,жиноят иши юритувини тугатиш тўғрисида қарор чиқаради.
4. Дастлабки тергов ва суриштирувнинг тўла ва объективлигини таъминлаш мақсадида прокурор ваколатли шахснинг жиноят ишини қўзғатишга оид қарорини бекор қилгач, ўша шахсга ўз қарорини юбориши керак.
5. Жиноят иши қўзғатишнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати деганда, терговчининг ва суриштирув органининг ҳар қандай содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар тўғрисидаги ариза, хабарларни қабул қилиши ва уларни расмийлаштириш мажбурияти тўғрисидаги талабларга риоя этилишини текшириш тушунилади.
6. Прокурор ўз ваколатларига кўра жиноятлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш, расмийлаштириш, текширишда йўл қўйилганхатоликларни аниқлаши ва олдини олиши лозим. Прокурорнинг бу хатоликларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича кўрсатмалари терговчи ва суриштирувчи учун мажбурийдир. Прокурор терговчи ёки суриштирув органининг жиноят ишини қўзғатиш ёхуд рад этиш тўғрисидаги қарори билан танишиб, уларнинг моддий ва процессуал нормаларга мувофиқлигини, фактик маълумотлар ва қонун нормаларининг бир-бирларига мослигини ҳамдақарорларда баён этилган ҳолатлар ишдаги далиллар билан нақадар тасдиқланган эканини текшириши лозим.
7. Прокурор жиноят ишини қўзғатиш ёки қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор қонунийлигини текшириб, бу ҳақда хабар ёки ариза берган шахслар, муассаса ва ташкилотлар таништирилгани, уларга бу қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлигини ҳам текширади.
8. Прокурор агар судья ёки суд томонидан жиноят иши асоссиз қўзғатилган деб ҳисобласа, жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарори, ажрими устидан юқори турувчи судга протест келтиришга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: |