331-модда. Жиноят ишини қўзғатиш тартиби
Ушбу Кодекснинг 322-моддасида назарда тутилган сабаб ва асослар мавжуд бўлган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Қарор ёки ажримда:
ишни қўзғатиш учун сабаб ва асослар;
Жиноят кодексининг жиноят иши қўзғатилган жиноятни назарда тутувчи моддаси;
ишни ўз юритувига олувчи суд ёки мансабдор шахс кўрсатилади.
Суриштирувчи, терговчи, суд ишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор ёки ажримнинг нусхасини ишнинг тергов қилиниши устидан назоратни амалга ошириши лозим бўлган прокурорга юборади.
Иш қўзғатилгандан кейин узоққа чўзилган жиноятларнинг олдини олиш ва жиноятлар такрорланишига йўл қўймаслик, шунингдек, иш учун аҳамияти бўлиши эҳтимол тутилган жиноят излари, нарсалар ва ҳужжатларни мустаҳкамлаш ва қўриқлаш юзасидан дарҳол чоралар кўриш лозим.
1. Жиноят ишини қўзғатиш учун қонуний сабаб ва етарли асослар бўлганда ушбу моддага мувофиқ, тегишли процессуал ҳужжат чиқарилади. Суриштирув органи, терговчи, прокурор, судья содир қилинган ёки тайёргарлик кўрилаётган жиноят ҳақида ариза ва хабарларни текшириб, ўз ваколати ва худудий тегишлилик доирасида жиноят ишини қўзғатади. Прокурор ва судья ҳар қандай жиноят тўғрисида иш қўзғатиши мумкин.
2. Ички ишлар органи ва Миллий хавфсизлик хизмати терговчилари фақат ўз ваколатлари доирасида тегишли жиноятлар ҳақида иш қўзғатади.
3. Жиноят ишини қўзғатиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор −қарор, судья эса − ажрим чиқаради. Жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарор(ажрим) процессуал нормаларда қатъий белгиланган талабларга тўла мос бўлиши керак. Қарор(ажрим)кириш, тавсиф-асослантирувчи қисм ҳамда хулоса қисмларидан иборат бўлади. Қарорнинг кириш қисмида қарорнинг номи, қачон, қаерда, ким томонидан чиқарилганлиги; тавсиф қисмида сабаб ва асослар;хулоса қисмида жиноят қонунининг қайси моддаси билан жиноят иши қўзғатилганлигикўрсатилади.
4. Прокурор жиноят ишини қўзғатиш ҳақида қарор чиқаргач, иш бўйича ўзи тергов юритмаса, ишни тергов ёки суриштирув органига юборади. Судья ишни дастлабки тергов ёки суриштирув олиб бориш учун жўнатади.Жиноят иши қўзғатган, терговчи уни ўз юритувига олиш тўғрисида қарор чиқарилиб,қарорнинг нусхасини прокурорга юборилади. Прокурор томонидан жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарор тасдиқланмайди, лекин унинг асосли ва қонунийлиги текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |