Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Оммавий ахборот воситалари берган хабарлар


Download 0.79 Mb.
bet262/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

327-модда. Оммавий ахборот воситалари берган хабарлар


Муайян жиноят тўғрисида матбуот, радио ва телеви­дение, ҳужжатли кинофильмлардаги, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига йўлланган, лекин эълон қилинмаган хатлардаги хабарлар жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлади.
Жиноят тўғрисидаги хабарни эълон қилган ёки тегишли жойларга юборган оммавий ахборот воситалари, шунингдек, бу хабар муаллифлари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига асосан ўз ихтиёрларида бўлган ҳуж­жатларни ва хабарни тасдиқловчи бошқа материалларни тақдим қилишлари шарт.

1. Оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ёки намойиш қилинган фактларни суриштирув органи, терговчи, прокурор ва суд текшириб чиқиши керак. Чоп этилган хат, мақола ёки маълумот, ҳатто муаллиф бевосита жиноят иши қўзғатишни илтимос қилмаса-да, жиноят иши қўзғатиш учун сабаб сифатида тан олинади.


2. Ахборотни эълон қилиш деганда, маълумотларни маҳал­лий ёки марказий газета, журналда ва расмий бюлетенда чоп этилиши, телевидение орқали намойиш килиниши, радиода эшиттирилиши тушунилади.
Бундай маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун етарли асос эканини суриштирув органлари, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд бевосита аниқлаши керак.


328-модда. Жиноят ишини қўзғатиш ваколатига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахс томонидан жиноятга оид маълумотларнинг бевосита аниқланиши


Жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар­нинг бевосита аниқланиши қуйидаги ҳолларда жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлиши мумкин:
1) суриштирувчи маъмурий вазифани амалга ошираётга­нида ёки бошқа жиноятга доир иш бўйича суриштирув ўтказиш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқлага­нида;
2) терговчи бошқа жиноятга доир иш бўйича дастлабки тергов юритиш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида;
3) прокурор қонунларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш пайтида ёки бошқа жиноятга доир иш бўйича дастлабки тергов олиб бориш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида;

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling