Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари


Download 0.79 Mb.
bet259/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

322-модда. Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари


Жиноят ишини қўзғатиш учун:
1) шахсларнинг аризалари;
2) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар;
3) оммавий ахборот воситалари берган хабарлар;
4) жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумот­лар ва изларни суриштирув органи, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг бевосита ўзи аниқлаши;
5) айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаб бўлади.
Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумот­лар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади.

1. Жиноят тўғрисида иш қўзғатиш процессуал ҳаракатлар­нинг дастлабки босқичи бўлиб, ушбу моддада кўрсатиб ўтилган сабаблар ва етарли асослар мавжуд бўлишини тақазо қилади.


2. Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари- фуқаролар, жамоалар, жамоат бирлашмалари, ваколатли органлар ва мансабдор шахс­лар томонидан суриштирув органи, терговчи, прокурор, судга тайёрланаётган ёки содир этилган жиноят ҳақида қонунда қайд этилган тартибда берилган хабарларда ифодаланади.
3. Жиноят ишини қўзғатишга асос бўлиб жиноят аломатлари баён этилган маълумотлар ҳисобланади. Бу маълумотлар жа­мият учун хавфли қилмиш ёкижиноят аломатлари аниқ келтирилмаган, ким жиноят содир этгани ва бошқа ҳолатлари акс эттирилмаган бўлиши ҳам мумкин.
4. Жиноят ишини қўзғатиш асослари ва сабаблари етарли бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор жиноят ишини қўзғатиш ёки бунинг учун асослар бўлмаса, иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор, суд эса ажрим чиқаради.
5. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ўз фаолият­ларини амалга ошириш чоғида жиноят аломатларини бевосита ўзлари аниқласалар ҳам, бундай ҳолатлар бўйича жиноят ишини қўзғатиши лозим.
6. Жиноят ишини қўзғатишдан олдин ҳодиса жойини кўздан кечириш, экспертиза тайинлаш ёки ушлаб туришдан бошқа процессуал ҳаракатлар ўтказиш мумкин эмас.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling