307-модда. Мулкий зиённи қоплаш тартиби
Мулкий зиённинг миқдори ҳисоблаб чиқарилганидан кейин бу зиённи қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.
Ажрим ёки қарорнинг нусхаси гербли муҳр билан тасдиқланиб, тўловни амалга ошириши лозим бўлган органларга тақдим этиш учун реабилитация этилган шахсга, у вафот этган бўлса, ушбу Кодекснинг 304-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган шахсларга берилади ёки юборилади.
1. Қопланиши лозим бўлган мулкий зиённинг миқдори пул шаклида амалга оширилади. Бунинг учун суд, терговчи ёки прокурор мулкий зиённи қоплаш миқдорини ҳисоблаб, ажрим ёки қарор чиқаради.
2. Ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган шахсга, агар у вафот этган бўлса, унинг меросхўрларига ёки боқувчисини йўқотганлиги учун нафақа оладиган оила аъзоларидан бирига топширилади. Бу ҳужжат тегишли молия ва ижтимоий таъминот органларидан мулкий зиённи қоплашда ундириладиган тўловлар учун асос бўлади.
308-модда. Тўловни амалга ошириш тўғрисидаги қарор ёки
ажрим устидан шикоят қилиш
Терговчининг, прокурорнинг пул тўловини амалга ошириш тўғрисидаги қарори устидан манфаатдор шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда ва муддатда судга шикоят қилишлари мумкин.
Суднинг тўловни амалга ошириш тўғрисидаги ажрими устидан манфаатдор шахслар юқори судга умумий тартибда шикоят қилишлари, прокурор эса протест киритиши мумкин.
1. Терговчи ёки прокурорнинг пул тўловини амалга ошириш тўғрисидагиқарори устидан реабилитация этилган шахс унинг меросхўрлари ёки боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олувчи шахс прокурорга ёки юқори турган прокурорга ЖПК 306-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганидек ариза топширилган бир ойлик муддат оралиғида шикоят қилишга ҳақлидирлар.
2. Суднинг тўловни амалга ошириш тўғрисидаги ажрими устиданманфаатдор шахслар юқори судга шикоят қилишга ҳақлидирлар, прокурор эса протест келтириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |