Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суд мажлисига чақириш


Download 0.79 Mb.
bet326/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   322   323   324   325   326   327   328   329   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

403-модда. Суд мажлисига чақириш


Судья ўз қарорида кўрсатилган шахсларни суд мажлисига чақириш тўғрисида фармойиш беради, уларга чақирув қоғози топширилишини таъминлайди, шунингдек, суд мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ бошқа чораларни кўради. (ЎзР 27.12.1996 й. 357-I-сон Қонуни таҳриридаги модда)
1. Судья ўз қарорида кўрсатилган шахсларни суд мажлисига чақириш тўғрисида фармойиш беради.Фармойиш оғзаки ёки ёзма шаклда бўлади ва у суд девони томонидан ижро этилади. Чақирув хати эса котиб томонидан ёзилади ва юборилади.
Судья чақирув хатининг ўз вақтида юборилиши ва чақи­рилган шахсларнинг ҳозир бўлишини таъминловчи қўшимча чораларни кўриш учун чақирув хати уларга етиб борганлигини назорат қилади.
2. Амалиётда кўп сонли гувоҳлар иштирок этган ҳолларда судья уларнинг барчасини жиноят ишини судда кўришнинг бошланиш вақтида чақирмайди. Улар айнан суроқ қилинадиган кунда чақирилади. Чунки гувоҳларни келиб-кетиш билан боғ­лиқ харажатларни, узоқ ҳудуддан келадиган гувоҳларни жой билан таъминлаш харажатларини тежаш судьянинг маънавий бурчи ҳисобланади.
3. Мазкур моддадаги суд мажлисига тайёргарлик билан боғ­лиқ бошқа чоралар кўриш деганда халқ маслаҳатчилари, давлат айбловчиси, ҳимоячи, таржимоннинг иштирокини таъминлаш чораларини амалга ошириш тушунилади.
4. Агар иш сайёр судда кўриладиган бўлса, судья суд мажли­си ўтказиладиган бино билан шахсан танишиб чиқади.


404-модда. Суднинг жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш ваишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят беришва протест билдириш


Суднинг жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш ва ишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан айбланувчи, жабрланувчи хусусий шикоят бериши ва прокурор хусусий протест билдириши мумкин.

1. Жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш устидан хусусий шикоят бериш ёки хусусий протест келтириш асослари ва процессуал тартиби бу ҳақда умумий қоидаларга биноан ҳал этилади.





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   322   323   324   325   326   327   328   329   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling