50-БОБ. СУД МУҲОКАМАСИНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ
406-модда. Жиноят ишини муҳокама қилиш чоғида судтаркибининг ўзгармаслиги
Ҳар бир жиноят иши бир таркибдаги суд ёки бир судья томонидан кўриб чиқилиши лозим.
1. Қонунийликни, суднинг ваколатлилиги ва холислигини таъминлаш учун муайян ишни кўрадиган суд ҳайъатини тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади (13-моддага берилган шарҳга қаранг).
2. Суд таркиби ўзгармаслиги − далилларнисуд терговида бевосита текшириш, уларни тўғри баҳолаш ва жиноят ишини мазмунан адолатли ҳал этишнинг муҳимкафолатидир. Суд мажлисида қисмангина иштирок этган судья қонун талаб қилганидек, суд жараёнидаги барча ҳолатларни бевосита била олмайди, демак, судда текширилган барча далилларгатўғри баҳо бериб, қонуний ва асосли ҳукм чиқара олмайди. Айнан шунинг учун, иш якка тартибда ёки ҳайъатда кўрилаётганидан қатъи назар, ҳар бир судья суд мажлисида ҳозир бўлиши ва ўз мажбуриятларини мунтазам бажариши лозим. Агар судьядан бири касал бўлиб қолса ёки бошқа сабабга кўра суд мажлисида қатнашиш имконига эга бўлмаса, у бошқа судья билан алмаштирилади ва ишни кўриш қайтадан бошланади.
3. Суд таркиби ўзгармаслигининг бузилиши жиддий қонун бузилиши ҳисобланиб, юқори суд томонидан ҳукм бекор қилиниши учун асос бўлади (381-моддага берилган шарҳга қаранг).
407-модда. Захирадаги халқ маслаҳатчиси
Башарти ишни муҳокама қилиш узоқ вақт талаб қиладиган бўлса, ишда захирадаги халқ маслаҳатчиси қатнашиши мумкин бўлиб, у ишни муҳокама қилиш бошланган пайтдан эътиборан суд мажлиси залида ҳозир бўлади ва судьянинг ҳуқуқларидан фойдаланади, суд маслаҳатлашувларида ва иш бўйича қарор чиқариш вақтида қатнашиш ҳуқуқи бундан мустасно.
Халқ маслаҳатчиси суд таркибидан чиқиб кетган тақдирда захирадаги халқ маслаҳатчиси унинг ўрнини эгаллайди ва ишни муҳокама қилиш давом этади.
1.Суд ҳайъатида икки нафар халқ маслаҳатчиларининг иштирок этиши аҳолини одил судловни амалга оширишга жалб этиш воситасидир. Халқ маслаҳатчилари биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши кўрилганда бевосита иштирок этадилар. Улар суд муҳокамасидан келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилишда, суд баённомасига оид шикоятларни кўришда, хилма-хил процессуал муаммоларни ечишда бевосита судья билан биргаликда иштирок этадилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини судьяга етказиб, ушбу масалалар бўйича келиб чиққан муаммоларни ҳал қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Агар халқ маслаҳатчисининг фикри раислик қилувчи судьянинг фикрига тўғри келмаса, раислик қилувчи судья унга қайси қонун талабларига биноан халқ маслаҳатчисининг фикри нотўғри эканини тушунтириб бериши шарт.
2. Суд мажлисида раислик қилувчининг якка ўзи ҳал қиладиган айрим масалалар ҳам суд таркиби назорати остида бўлади. Масалан, суд муҳокамаси пайтида судланувчи ёки жабрланувчи тартибни бузганда уларни суд залидан чиқариб юбориш учун халқ маслаҳатчисининг фикрини эътиборга олиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |