Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Янги очилган ҳолатлар юзасидан тергов ўтказиш


Download 0.79 Mb.
bet444/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   440   441   442   443   444   445   446   447   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

525-модда. Янги очилган ҳолатлар юзасидан тергов ўтказиш


Янги очилган ҳолатлар юзасидан тергов ўтказиш қонун бўйича жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўладиган ҳолатларни аниқлаш билан чекланади. Бунда ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда сўроқ қилиш, кўздан кечириш, экспертиза ўтказиш ва бошқа зарур тергов ҳаракатлари ўтказиш мумкин.

1. Янги ҳолатларни текшириш учун қўзғатилган иш бўйича тергов умумий процессуал қонунларга риоя қилиб ўтказилади ва ҳукм, ажрим, қарор асосли қонуний ва адолатли эканини аниқлаш билан чекланади.


2. Аниқланган соҳта гувоҳлик, соҳта далил, билатуриб ёлғон хабар бериш, нотўғри эксперт хулосаси бўйича ҳамда жиноят ишини юритишга масъул шахсларнинг ўз хизмат ваколатини суиистеъмол этгани бўйича жиноят ишлари аввалги жиноят ишидан айрим ҳолда юритилади.


526-модда. Янги очилган ҳолатлар бўйича тергов
тамомланганидан кейин прокурорнинг ҳаракатлари


Иш юритишни қайтадан бошлашга асослар мавжуд бўлганда прокурор ишни судга юборади. Ушбу Кодекс 522-моддасининг 1-3-бандларида назарда тутилган ҳолларда иш судга прокурорнинг протести ҳамда қонуний кучга кирган ҳукмнинг нусхаси билан, ўша модданинг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда эса, тергов материаллари билан биргаликда юборилади.
Иш юритишни қайтадан бошлаш учун асослар бўлмаса, прокурор ўз қарори билан ишни тергов қилишни тугатади. Бу ҳақда манфаатдор шахсларга хабар берилади ва уларга қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.

1. Янги ҳолатларни текшириш учун қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳақиқатан ҳам бундай ҳолатлар мавжуд экани тўғрисида асослар етарли бўлса ва улар иш бўйича қонуний кучга кирган ҳукм, ажрим, қарорнинг ғайриқонуний, асоссиз, адолатга зид эканидан дарак берса, прокурор ишни ўз хулосаси баён этилган протест билан назорат инстанцияси судига юборади. Суд иш бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим, қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғриси­да ажрим (қарор) чиқаради.


2. Янги очилган ҳолатлар муносабати билан иш бўйича ҳукм, ажрим, қарорни бекор қилган суд ишни тугатиши, уни қўшимча терговга ёки судда қайтадан кўришга юбориши мумкин.
3. Прокурор унга келган маълумотларни текшириш натижа­лари бўйича янги очилган ҳолатлар асосида жиноят ишини қайта юритиш учун асослар йўқ деб ҳисобласа, иш қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради ва бу ҳақда мурожаат қилган шахсга хабар беради. Бундай қарор устидан юқори турувчи прокурорга норозилик шикояти берилиши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   440   441   442   443   444   445   446   447   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling