Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганшахсларни сақлаш шароитини жазони ўташ вақтида ўзгартириш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
537-модда. Озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганшахсларни сақлаш шароитини жазони ўташ вақтида ўзгартириш
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга ва колониядан турмага ўтказиш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан, шунингдек, маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади. Судья жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга, колониядан турмага ўтказишни рад этса, бу масала юзасидан киритилган тақдимнома ёки илтимоснома рад қилиш ҳақида қарор чиқарилган кундан бошлаб камида олти ой ўтгач қайта кўриб чиқилиши мумкин. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш тарбия колонияси маъмуриятининг вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссия билан келишилган тақдимномасига биноан судья томонидан амалга оширилади. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш масаласини ҳал этишда судья унинг тузалиш даражасини ҳисобга олиши лозим. Маҳкум тарбия колониясида жазони ўташ муддатини давом эттириш учун узоғи билан йигирма ёшга тўлгунга қадар қолдирилиши мумкин. 1. Ушбу модда озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташ шароитларини ўзгартиш тартибини белгилайди. Жазони ўташ шароитлари, маҳкумни ахлоқан тузатиш мақсадларида ва турли сабабларга кўра, вақт ўтиши билан қонунда кўрсатилган шартларга риоя қилиб енгиллаштирилиши, оғирлаштирилиши ёки қулайлаштирилиши мумкин. Бунинг сабаблари жазони ижро қилиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасида ёки маҳкум, унинг ҳимоячиси ёзган илтимосномада кўрсатилади ва суд томонидан текшириб, инобатга олинади. 2. Маҳкум бир тартибли колониядан бошқа тартибли колонияга, колониядан турмага ёхуд турмадан колонияга ўтказилишига ҳудуд ва ундаги об-ҳавонинг хусусиятлари, шунингдек, бошқа заруратлар сабаб бўлиши мумкин. Улар нақадар жиддийлиги ва ўзига хослигини ҳисобга олиб суд масалани имкон борича ижобий ҳал этади. Тақдимнома ёки илтимоснома қаноатлантирилмаса, суднинг ушбу ажрими устидан шикоят ёки протест берилиши ёхуд олти ойдан сўнг масалани суд томонидан қайта кўриб чиқиш талаб қилиниши мумкин. 3. Қонунда кўрсатилган асосларга кўра, маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш унинг илтимосномаси асосида эмас, тарбия колонияси маъмуриятининг вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссия розилигини олиб судга киритган тақдимномасига биноан кўрилади. Судья ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумнинг фикри, унинг тузалиш даражасини ҳисобга олади. Лекин йигирма бир ёшга тўлгач, маҳкум тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказилиши шарт. 4. ЖИКнинг 129-моддасига мувофиқ, ҳар қандай маҳкум йигирма бир ёшга тўлганидан кейин, салбий тавсифга эга маҳкум эса, ўн саккиз ёшга тўлганидан кейин жазо ўташни давом эттириш учун тарбия колониясидан умумий тартибли колонияга ўтказилади. Уни тарбия колониясида қолдириш, ЖИКнинг 128-моддасига биноан, муассаса бошлиғининг прокурор томонидан тасдиқланган қарори билан амалга оширилиши мумкин. Бу масалани ҳал этишда прокурор маҳкум билан мулоқотда унинг фикрини билиши мақсадга мувофиқ. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling