Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Маҳкумни тергов ҳибсхонасида сақлаб туриш


Download 0.79 Mb.
bet457/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   453   454   455   456   457   458   459   460   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

538-модда. Маҳкумни тергов ҳибсхонасида сақлаб туриш


Бошқа шахс содир этган жиноят ҳақидаги иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориш зарур бўлганда жазони ижро этиш колонияси ёки тарбия колониясида ўташ шарти билан озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган маҳкум тергов ҳибсхонасига Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари­нинг ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларнинг рози­лиги билан - уч ойгача муддатга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг розилиги билан - олти ойгача муддатга ёки иш судда кўрилиши муносабати билан - суд ажримига биноан иш кўрилиб бўлгунга қадар ушлаб турилиши мумкин.

1. Озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони барча турдаги жазони ижро этиш колонияси ёки тарбия колониясида ўташга ҳукм қилинган шахс бошқа шахсларни айблаш ҳақида жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларида иштирок этиши зарур бўлса, вақтинча тергов ҳибсхонасида сақланиши мумкин. Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ёки уларга тенглаштирилган прокурордан розилик олиниши лозим. Одатда бундай розилик уч ойгача муддатга берилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари маҳкумни шу мақсадларда тергов ҳибсхонасида олти ойгача муддатга сақланишига розилик бериши мумкин.
3. Суднинг ажримига биноан маҳкум жиноят иши судда кўрилиб бўлгунча тергов ҳибсхонасида сақланиши мумкин.
4. Ушбу модда турма қамоғига ҳукм қилинган шахсларни ҳам назарда тутади.


539-модда. Жарима солишни ва ахлоқ тузатиш ишларини
жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тартиби


Жарима солишни ва ахлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш ЖКнинг 44 ва 46-модда­ларига мувофиқ судья томонидан ички ишлар органи тақ­димномаси билан ёки жамоат бирлашмаси ёхуд жамоанинг илтимосномаси бўйича амалга оширилади.

1. Шарҳланаётган модда жарима ва ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазоларни бошқа турдаги жазолар билан алмашти­ришда ЖКнинг 44 ва 46-моддаларига риоя қилишни талаб этади.


2. Маҳкум жаримани тўлашдан уч ой мобайнида бош тортса, суд жариманинг тўланмаган миқдорини ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки қамоқ жазоси билан алмаштиради. Бундай ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чек­лашнинг бир ойи энг кам ойлик иш ҳақининг икки баровари миқдорда жаримага тенглаштирилиб, лекин уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади. Ахлоқ тузатиш ишини маҳкум ўз иш жойида ёки жазони ижро этадиган бошқа жойларда ўтайди. Қамоқнинг ҳар бир ойи энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридаги жаримага тенглаштирилиб, олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади.
3. Суд ушбу масалани ички ишлар органи тақдимномаси ёки жамоат бирлашмаси ёхуд маҳкумнинг ишлаш, ўқиш ёки яшаш жойидаги жамоанинг илтимосномаси бўйича кўради.
4. Агар шахс суд тайинлаган ахлоқ тузатиш ишлари мудда­тининг ўндан бир қисмидан ортиғини ўташдан бош тортса, ўталмаган жазо муддати худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилади.
5. Ахлоқ тузатиш ишлари пенсия ёшига етганларга, меҳнатга лаёқатсизларга, ҳомиладор аёлларга, ёш боласини тарбиялаш учун таътилда бўлган аёлларга ва ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланмайди.
6. Оғир касаллиги туфайли ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсиз­лиги сабабли ишламаган маҳкумга жарима ва ахлоқ тузатиш ишлари бошқа жазо турлари билан алмаштирилмайди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   453   454   455   456   457   458   459   460   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling