Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Ижро қилинмаган бошқа ҳукмлар мавжуд бўлган
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
540-модда. Ижро қилинмаган бошқа ҳукмлар мавжуд бўлган
тақдирда ҳукмни ижро этиш тартиби Маҳкумга нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукм мавжуд бўлиб, кейинги ҳукмни чиқарган суд бундан бехабар бўлса, ҳукм ижро этилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди ҳукм қилинган шахсга ЖКнинг 60-моддасига амал қилиб, мазкур ҳукмларнинг ҳаммасида белгиланган жазоларни қўллаш тўғрисида ажрим чиқаради. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳририда) 1. Маҳкумга нисбатан илгари чиқарилган ҳукмлар бўйича ижро этилмаган жазолар мавжудлигидан энг кейинги ҳукмни чиқарган суд хабардор бўлиши ва ЖК 80-61-моддаларига биноан бир неча ҳукм юзасидан якуний жазо тайинлаши лозим. Шахсга у илгари содир этган жиноятлари учун суд тайинлаган жазога кейинги ҳукм бўйича тайинланган жазо тўла ёки қисман қўшилиши даркор. 2. Бир неча ҳукм юзасидан бир хил турдаги жазоларни нақадар тўла ёки қисман қўшиш масаласини ҳал этишда суд маҳкум содир этган жиноятларнинг жиддийлик даражасини инобатга олади. Бунда узил-кесил тайинланган жазо маҳкум содир этган жиноятлардан энг оғири учун қонун назарда тутган энг кўп жазо муддатидан ёки меъёридан ортиқ бўлмаслиги керак. 3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида” 1-сонли қарорида ижро қилинмаган бошқа ҳукмлар мавжуд бўлган тақдирда ҳукмни ижро қилишга оид бир қанча муҳим тушунтиришлар берилган. Чунончи: - узил-кесил белгиланган жазо биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазодан кам бўлиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда, суд, биринчи ҳукм бўйича жазонинг ўталмаган қисмини эмас, тўлиқ миқдорини инобатга олиши зарур; - ҳукмлар мажмуи бўйича белгиланган жазо янги жиноят учун белгиланган жазо муддатидан ҳам, илгариги ҳукм бўйича белгиланган жазонинг ўталмаган қисмидан ҳам кўпроқ бўлиши керак. Бунда озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги узил-кесил жазо муддати йигирма беш йилдан, вояга етмаганлар, аёллар ҳамда 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан эса, - ўн беш йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас; - агар бир қанча ҳукмлар бўйича тайинланган кўшимқа жазо турлича бўлса, улар алоҳида-алоҳида ижро этилади. Бу ҳақда юқорида номланган Олий суд Пленумининг қарорида яна бир қанча йўл-йўриқлар берилган. 4. Бир неча ҳукмлар бўйича бир хил ёки турли хилдаги жазоларни қўшиб ҳисоблаш қоидалари ЖКнинг 61-моддасида назарда тутилган. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling