Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорни ижро этиш билан
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
542-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорни ижро этиш билан
боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартиби Ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги масалалар судья томонидан прокурор ҳамда маҳкум иштирокида суд мажлисида ҳал қилинади. Маҳкумнинг ушбу Кодекс 532-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари таъминланади. Судья вояга етмаган, шунингдек, жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган маҳкумларга доир ҳукмларни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқаётганида ҳимоячи иштирок этиши шарт. Агар масала ҳукмнинг фуқаровий даъво тўғрисидаги қисмини ижро этишга тааллуқли бўлса, суд мажлисига фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари ҳам чақирилади. Мазкур шахсларнинг суд мажлисига келмай қолиши ишни кўришни тўхтатиб қўймайди. Маҳкумни касаллиги, ногиронлиги сабабли жазони ўташдан озод этиш тўғрисидаги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги, жазонинг шартлилигини бекор қилиш тўғрисидаги, бир жазони ўташ колониясидан бошқа тартибли колонияга ўтказиш тўғрисидаги, тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига, жазони ижро этиш колониясидан турмага ва турмадан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш тўғрисидаги, махсус тартибли жазони ўташ колониясидан қаттиқ тартибли жазони ўташ колониясига ўтказиш тўғрисидаги, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масалалар маҳкум жазони ўтаб турган жойдаги туман (шаҳар) судининг ажрими билан ҳал этилади. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Иш жазонинг ижросини амалга оширувчи муассаса ҳамда вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиянинг биргаликдаги тақдимномасига биноан кўриб чиқиладиган ҳолларда судья мазкур комиссияни илтимоснома кўриладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади. Бошқа маҳкумларга тарбиявий таъсир кўрсатиш мақсадида муддатидан илгари шартли озод этиш ҳақидаги тақдимнома судья томонидан жазони ижро этиш колониясида ёки тарбия колониясида кўриб чиқилиши мумкин. Ишни кўриш тақдимнома ёки илтимосномани ўқиб эшиттиришдан бошланади, кейин судья тақдим этилган материалларни текширади ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахсларнинг фикрларини эшитади. Охирида маҳкум ёки унинг ҳимоячисига сўз берилади. Сўнгра судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради. 1. Судья ҳукмни ижро қилиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳукмни ижро этувчи орган вакили, прокурор ва маҳкумнинг иштирокида кўриб чиқади. 2. Суд мажлисида маҳкумнинг ҳимоячиси, қонуний вакили иштирок этишга ҳақли. Агар суд мажлисида жамоат бирлашмасининг ёки жамоанинг илтимосномаси муҳокама қилинадиган бўлса, суд ишнинг кўриладиган вақти ва жойини илтимоснома берган жамоат бирлашмаси ёки жамоага ҳам маълум қилиши шарт. Лекин уларнинг суд мажлисига келмагани ишни кўришни тўхтатиб қўймайди. 3. Ҳукмни ижро этишга оид масала у ижро этилаётган туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан ҳукмни ижро қилиш колониясида ёки тарбия колониясида кўрилиши тавсия қилинади. Судья ҳукмни ижро этишга боғлиқ масалаларни кўрганда маҳкумнинг ушбу Кодекс 532-моддасида санаб ўтилган ҳуқуқларини таъминлаши шарт. 4. Суднинг ҳукмни ижро этиш даврида чиқарган ажримида: 1) ажрим чиқарилган вақт ва жой; 2) ажрим чиқарган судьянинг, суд мажлиси котибининг, прокурорнинг ва суд мажлисида иштирок этган бошқа шахсларнинг фамилияси; 3) суд мажлисида ҳал қилиш учун қўйилган масала; 4) судья қабул қилган қарор ва унинг қабул қилинишига сабаб бўлган асослар кўрсатиб ўтилиши керак. Ҳукмни ижро этиш масалаларини кўрганда суд мажлисининг баённомаси юритилиши шарт. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling