Жиноят-процессуал кодексига


Терговчи вояга етмаган айбланувчига унинг шахси шакл


Download 0.79 Mb.
bet472/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   468   469   470   471   472   473   474   475   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Терговчи вояга етмаган айбланувчига унинг шахси шакл­ланишига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган иш мате­риалларини танишиш учун кўрсатмаслик тўғрисида қарор чиқаришга ҳақлидир.

1. Вояга етмаган айбланувчи иш материаллари билан тани­шаётган вақтда қонуний вакилнинг иштирок этиши вояга етма­ганнинг ҳуқуқларини қўшимча кафолатлашга хизмат қилади.Қонуний вакилвояга етмаган айбланувчи ва унинг ҳимоячиси билан иш бўйича тўпланган далилларнинг тўлиқлиги тўғрисида баҳс олиб бориш, илтимосномалар тақдимэтиш ҳуқуқига эга.


2. Терговчи иш материаллари билан танишиб чиқиш тўғри­сида тегишли баённоматузиб, билан айбланувчи, унинг ҳимоя­чиси, қонуний вакилини унинг мазмуни билан таништиради ҳамда уларнинг имзолари билан ушбу ҳужжатни тасдиқлайди.
3. Терговчи иш ҳужжатларида мавжуд бўлган бирор мате­риал вояга етмаган айбланувчининг тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин деган хулосага келса, у айнан шу материаллар билан вояга етмаганни таништириш мумкин эмаслиги тўғри­сида тегишли қарор чиқариб, ушбу материалларни вояга етма­ган айбланувчига кўрсатмаслик ҳуқуқига эга. Ушбу қарор билан у вояга етмаган айбланувчи ва унинг ҳимоячисини таништиришга мажбур. Қонуний вакил ҳам ушбу қарор билан танишиш ҳуқуқига эга.


560-модда. Вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги
ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш


Ушбу Кодекс 19-моддасининг биринчи ва иккинчи қисм­ларида назарда тутилган ҳолларда вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги иш ёпиқ суд мажлисида кўрилади.

1. Суд мажлисида текширилаётган иш ҳолатларининг барчаси ҳам вояга етмаган иштирокчилар томонидан тўғри қабул қилинмайди ва ҳар қандай ҳолат ҳам тарбиявий нуқтаи назардан фойдали бўлмаслиги мумкин. Айнан шу сабабли ЖПК 19-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда воягаетмаган шахсларнингжиноятлари тўғрисидаги ишлар ёпиқ суд мажлисида кўрилади (19-модданинг шарҳига қаранг).


2. Вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш барча процессуал қоидаларга биноан ўтказилади.

561-модда. Вояга етмаган судланувчини суд мажлиси


залидан чиқариб туриш


Вояга етмаган судланувчининг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, прокурорнинг фикрини эшитиб, вояга етмаган шахсга салбий таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатлар текширилаётганда суд ўз ажрими билан уни суд залидан чиқариб туришга ҳақли.
Вояга етмаган шахс суд залига қайтарилганидан сўнг раислик қилувчи унга йўқлигида бўлиб ўтган муҳокама мазмунини етарли ҳажмда ва шаклда маълум қилади ва унинг йўқлигида сўроқ қилинган шахсларга савол бериши учун вояга етмаганга имконият яратиб беради.

1. Суд вояга етмаган судланувчини суд мажлисидан чиқарар экан, уни судда кўриладиган маълумотлардан воқиф бўлмасли­гини таъминлаши лозим. Ушбу ҳаракатларни суд ўз ташаббуси ёки томонларнинг илтимосига кўра амалга ошириши мумкин.


2. Вояга етмаган шахс суд мажлиси залига қайта чақирил­гандан сўнг раислик қилувчи қандай масалалар кўрилганлиги ва кимлар бу тўғрида сўроқ қилинганлиги бўйича қисқача ахборот беришга ҳақли ва вояга етмаган судланувчи ушбу шахсларга тегишли саволлар бериш ҳуқуқига эга.

562-модда. Вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиягаишнинг кўрилиши ҳақида хабар бериш




Суд, зарурат бўлганда, вояга етмаган шахснинг жинояти тўғрисидаги ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида вояга етмаганлар иши билан шунғулланувчи комиссияга хабар беради. Суд, шунингдек, бу комиссия вакилларини гувоҳ сифатида сўроқ қилиш учун суд мажлисига чақиришга ҳақлидир.

Ушбу комиссиянинг вакиллари иши судда кўриладиган вояга етмаган судланувчи тўғрисида ўзида бўлган барча маълумотлар билан суд ҳайьатини таништириш мажбуриятидан холи эмас ва ушбу маълумотларни судга тақдим этиш ҳуқуқига эга.


563-модда. Вояга етмаган судланувчига нисбатан ҳукм чиқаришдасуд томонидан ҳал этиладиган масалалар





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   468   469   470   471   472   473   474   475   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling