Жиноят-процессуал кодексига


Вояга етмаган судланувчига нисбатан ҳукм чиқаришда суд, ушбу Кодекснинг 457-моддасида кўрсатилган масалалар


Download 0.79 Mb.
bet473/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   469   470   471   472   473   474   475   476   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Вояга етмаган судланувчига нисбатан ҳукм чиқаришда суд, ушбу Кодекснинг 457-моддасида кўрсатилган масалалар­дан ташқари, башарти вояга етмаган шахс шартли ҳукм қилинса, унга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланса, вояга етмаган шахсга жамоат тарбиячиси тайинлаш зарурлигини муҳокама қилишга мажбур.

Кодекснинг мазкур моддасида жамоат тарбиячисининг вояга етмаган шахсга қандай ҳолларда тайинланиши тўғрисида қайд этилади ва бу шароитлар вояга етмаган шахс шартли ҳукм қилиниб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлма­ган жазо тайинланганда вужудга келади (бошқа масалалар юзасидан ЖПК 457-моддасининг шарҳига қаранг).


564-модда. Вояга етмаган шахсни жавобгарликдан ёки жазоданмажбурлов чораларини қўллаган ҳолда озод қилиш




Вояга етмаган шахсни Жиноят кодекси 87-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жавобгарликдан озод қилиб, материалларни вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширишда терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Вояга етмаган шахсга нисбатан ишни кўришда Жиноят кодекси 87-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда суд вояга етмаган шахсни жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чорасини қўлланиш тўғрисидаги масалани муҳокама этиши шарт. Суд мажбурлов чорасини қўлланиш ёки қўлланмаслик тўғрисида асослантирилган ажрим чиқаради.
Мажбурлов чорасини қўлланиш ёки қўлланмаслик тўғри­сидаги ажрим устидан умумий тартибда шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин.

1. ЖКнинг 87-моддаси биринчи қисмига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг хусусият­лари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эъти­борга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинса, жавобгарликдан озод қилиниб, иш вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширилиши мумкин.


2. ЖКнинг 87-моддаси иккинчи қисмига биноан эса, беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазо­си тайинлаш назарда тутилган унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсни, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, суд жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши шарт.
3. Вояга етмаган шахс ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолган бўлса ва содир этган қилмишининг аҳамия­тини тўла равишда англаб етмаса, суд жазо ўрнига мажбурлов чораси қўллаш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқи­ши шарт.
4. Вояга етмаган шахс жиноят содир қилса-да, аммо унинг ижтимоий хавфлилиги унча катта бўлмай, етарли хавф туғдир­маган ҳолларда суднинг ҳукмига асосан ЖКнинг 88-моддасида қайд этилган мажбурлов чоралариданбири қўлланади: а) суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш мажбурия­тини юклаш; б) ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш ёки бартараф қилиш мажбуриятини юклаш. Ушбу чора агар етказилган зарар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошиб кетмаган бўлса қўлланилади. Бошқа ҳоллар­да етказилган зарар фуқаровий суд ишларини юритиш тарти­бида ундирилади; в) вояга етмаганни махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш.

61-БОБ. ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ


565-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш


тўғрисидаги масалаларни кўриш тартиби



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   469   470   471   472   473   474   475   476   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling