Суд-психиатрия экспертизаси ўтказишда қуйидаги масалалар аниқланиши лозим:
1) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вақтда ўз ҳаракатларини идрок эта олмайдиган ёки идора қила олмайдиган даражада руҳий касаллик ҳолатида, руҳияти вақтинчалик бузилиш, ақли заиф ёки бошқа касаллик ҳолатида бўлганлиги;
2) шахс ҳозирги вақтда руҳий касаллик ҳолатида бўлиб, ҳукм қилиш ва жазолаш унга ахлоқ тузатиш жиҳатидан таъсир кўрсата олмаслиги;
3) ушбу касаллик сурункалими ёки шахс муайян вақт мобайнида тузалиши мумкинми;
4) шахс дучор бўлган руҳий касаллик яна ижтимоий хавфли қилмиш келтириб чиқариши ёки бунга сабаб бўлиши мумкинми;
5) шахс ўзининг руҳий ҳолатига кўра тўғри кўрсатув беришга, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш ва бошқа тергов ҳамда суд ҳаракатларида иштирок этишга қодирми;
6) ҳозирги вақтда шахснинг ақли расоликни истисно қилмайдиган руҳий нуқсонлари борми ва улар нималардан иборат.
Шахсни эксперт тадқиқоти ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ушбу Кодекснинг 265-269-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиб амалга оширилади.
1. Терговчи экспертизатайинлашда касаллик тарихидан кўчирма талаб қилишга, баъзи ҳолларда эса унингасл нусхасини талабқилишгаҳақлидир. Агар айбланувчида бош мия жароҳати, юқумликасалликлар, касбга оид ва бошқа соматик касалликлардан кейин руҳий ўзгаришлар кузатилганлиги тўғрисида маълумотлар бўлса, тиббийҳужжатлар айбланувчи юқоридаги касалликлардан даволанган муассасасидан талабэтилишилозим.
2. Юқоридатаъкидланганидек, суд-психиатрия экспертизасини ўтказишга учун суднинг ажрими ёки терговчинингқарориасос бўлади. Буҳужжатларда ишнингбаёни, экспертиза тайинлаш мақсадлари, униўтказиш кимга топширилганлиги, экспертиза ҳал этиши лозим бўлган масалалар кўрсатилиши керак (ЖПКнинг 180-моддасининг шарҳига қаранг).
3. Суд-психиатрия экспертизаси олдига ЖПК 568-моддасининг биринчи қисми 1-6-бандларидаги масалалардан ташқари ишнингхусусиятига қараб бошқамасалалар ҳамқўйилишимумкин (масалан,илгари руҳийкасалликлар шифохонасидақўйилганташхислар, айбланувчи томонидан содир этилган симуляция ҳолатлари ва ҳ.к.).
Эксперт–психиатрлар олдига мутахассис аниқлашиталаб этиладиган бошқамасалалар ҳамқўйилишимумкин (масалан,касалликнингбошланган вақти, унинг кейинги кечиши, соғайиш эҳтимоллигини аниқлаш ва ҳ.к.).
4.Эксперт олдига имкон қадар аниқ, равшан ва тасдиқ ёки инкор жавоби бериладиган саволлар қўйилиши лозим. Агартерговчи руҳий касалликлар соҳасига тааллуқли маълумотларга эга бўлмай, эксперт олдигақўйиладиган саволларни тузиш ёки уларни изоҳлашга қийналса, олдинданпсихиатр биланмаслаҳатлашишимумкин.
5. Суд-психиатрия экспертизасинимувафаққиятли ўтказиш учун экспертларихтиёригақуйидагилар юборилади: жиноят иши материаллари; шахсий иш (агар мавжуд бўлса); тиббий ҳужжатлар (асл нусхалар,нусхалар, касаллик тарихидан кўчирмалар, маълумотнома ва бошқалар); терговчининг қарори ёки суднинг ажрими ёхуд жазони ўташ жойларимаъмуриятидан маълумотнома; текширилувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқалар. Экспертиза муассасасига юборилган материаллар қанча тўлиқ бўлса,эксперт хулосасишунчалик аниқ ва ҳаққоний бўлади.
569-модда. Шахс тиббий муассасага жойлаштирилганда
жиноят ишини юритишнинг тўхтатиб турилиши
Башарти гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг руҳий ёки бошқа оғир касаллиги амбулатория экспертизаси хулосаси ёки бошқа тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса ва қандай касалликка дучор бўлганлигини аниқлаш, ақли расолиги, муомалага лаёқатлилиги масаласини ҳал этиш, шунингдек, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини танлаш учун стационар экспертиза ўтказилаётган бўлса, шахс тиббий муассасага жойлаштирилган даврда, башарти бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказишга ҳожат бўлмаса, ишни юритиш тўхтатиб турилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |