Жиноят-процессуал кодексига


Терговчи процесс иштирокчиларини иш материаллари билан таништиргач ва илтимосномаларни ҳал қилгач, ишни судга юбориш тўғрисида қарор тузади


Download 0.79 Mb.
bet480/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   476   477   478   479   480   481   482   483   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Терговчи процесс иштирокчиларини иш материаллари билан таништиргач ва илтимосномаларни ҳал қилгач, ишни судга юбориш тўғрисида қарор тузади.
Терговчи қарорнинг тавсиф-асослаш қисмида ушбу Кодекснинг 566-моддасида назарда тутилган ҳолатларни, шунингдек, ишни судга юбориш асосларига норози бўлган ҳимоячининг ва бошқа шахсларнинг важларини, агар шундай важлар билдирилган бўлса, баён қилади ва иш саҳифаларига ҳавола қилиб, унинг фикрича, ишни судга юбориш учун асослар борлигини тасдиқловчи далиллар келтиради.
Ишни судга юбориш тўғрисидаги қарорга суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати, шунингдек, дастлабки тергов юритилган муддат, устидан тергов ўтказилган шахснинг қамоқда ва тиббий муассасада бўлган муддати, ашёвий далиллар, фуқаровий даъво ва уни таъминлаш чоралари, процессуал чиқимлар тўғрисидаги маълумотномалар илова қилинади.

1. Терговчи муайян шахснинг ижтимоий хавфлилиги, у со­дир этган ижтимоий хавфли қилмишнинг тафсилотлари, жи­ноятни ақли норасо ҳолатда содир этганлиги ёки жиноят содир этгандан сўнг руҳий касалликка чалинганлиги, шунингдек, содир этилган жиноят натижасида етказилган зарарнинг харак­тери ҳамда миқдори ҳақида керакли далиллар тўплангандан кейин процесс иштирокчиларини иш материаллари билан таништиради, илтимосномаларни ҳал қилади, сўнгра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун жиноят ишини судга юбориш ҳақида қарор чиқаради. Ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор жиноятда субъектив томон мавжуд эмаслиги билан айблов хулосасидан фарқ қилади.


2. Ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор уч қисмдан иборат бўлади: кириш, тавсиф-асослаш ва хулоса. Кириш қисмида ушбу ҳужжатнинг тўла номи, ким томонидан, қачон ва қаерда тузилганлиги, иш рақами, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, фуқаролиги, маълумоти, оилавий аҳволи, иш ва яшаш жойи, миллати ва бошқа маълумотлар кўрсатилади. Қарорнинг тавсиф-асослаш қисмида жиноят иши қўзғатилишининг асос ва важлари,ЖК қайси моддаси белгилари билан қачон иш қўзға­тилганлиги,ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган вақт, ЖПКнинг 566-моддасида назарда тутилган ҳолатлар, шунингдек, ишни судга юбориш асосларига норози бўлган ҳимоячи ва бошқа шахсларнинг важлари баён қилинади. Ишни судга юбо­ришга асос бўлувчи аниқ далиллар, улар олинган манбалар кўрсатилади.Қарорнинг хулоса қисмидан ишни прокурор орқали судга юбориштўғрисидаги терговчининг хулосаси ўрин олади.
3. Терговчининг қарори асослантирилган бўлиши керак, унда тергов давомида аниқланган барча ҳолатлар ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш асослари баён қилинади. Шу жумладан, ЖКда ижтимоий хавфли деб эътироф этилган жиноий ҳаракат содир этилганлиги, жиноят айни шу шахс томонидан ақли норасо ҳолатда содир этилганлиги, ушбушахс руҳий касалликка мубтало бўлганлиги сабабли айни вақтда ва келгусида ҳам жамоат учун хавфлилиги, бинобарин унга нисбатан тиббий йўсиндаги чоралар қўлланиши зарурлиги исботланган бўлиши лозим.
4. Ишни судга юбориш ҳақида қарорга келгунча, терговчи иш материаллари билан барча манфаатдор процесс ишти­рокчиларини таништириб чиқиши ва бу ҳақда баённома тузиши лозим. Процесс иштирокчилари томонидан илтимосномалар келтирилган тақдирда, терговчи уларни кўриб чиқиши ва ҳал қилиши лозим.
5. Терговчи ишни судга юбориш ҳақидаги қарор билан прокурорга ўтказади.

573-модда. Ишни прокурорга ўтказиш ва судга ошириш





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   476   477   478   479   480   481   482   483   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling