Жиноят-процессуал кодексига


Суд муҳокамаси ушбу Кодекснинг 50-52-бобларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ равишда ўтказилади


Download 0.79 Mb.
bet482/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   478   479   480   481   482   483   484   485   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Суд муҳокамаси ушбу Кодекснинг 50-52-бобларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ равишда ўтказилади.
Суд мажлисида прокурор ва ҳимоячи иштирок этиши шарт.
Суд тергови прокурорнинг ишни судга ошириш тўғриси­даги қарорни ўқиб эшиттиришидан бошланади. Шундан сўнг суд тарафларнинг иштирокида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжудлигини тасдиқлайдиган ёки рад этадиган далилларни текширади: сўроқ қилади, кўздан кечириш ўтказади, ҳужжатларни ўқиб эшиттиради, экспертларни тинглайди, ҳақиқатга эришиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни бажаради.
Суд тергови тамомланганидан сўнг суд тарафларнинг музокарасига ўтади. Музокарада прокурор, шунингдек, жабр­ланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва улар­нинг вакиллари иштирок этадилар. Музокаранинг охирида ҳимоячи сўзга чиқади. Охирги эътироз билдириш ҳуқуқи ҳам унга берилади.
Тарафларнинг нутқларини эшитиб бўлгач, судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.



  1. Ақли норасо шахслар ва жиноят содир этгандан сўнг руҳий касалликка чалинган шахсларнинг ишлари бўйича суд муҳокамаси барча ҳолларда прокурор ва ҳимоячи иштирокида ўтказилади. Улардан бири келмай қолган тақдирда суд муҳо­камаси бошқа вақтга қолдирилади.

  2. Суд тергови давомида суд иши кўрилаётган шахснинг руҳий ҳолати ҳақида эксперт-психиатрнинг фикрини эшитади, унинг ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлигинитасдиқ­ловчи ёкирад этувчи далилларни,шунингдек, тиббий йўсин­даги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни текширади.

  3. Суд тергови тугаллангандан сўнг процесс иштирокчи­лари тарафлар музокарасига жалб этилади. Унда иш бўйича манфаатдор шахслар, яъни прокурор, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этади.

  4. Суд тарафлар музокараси давомида ижтимоий хавфли қилмиш муайян шахс томонидан содир этилганлиги, ушбу шахснинг ақли расо ёки норасолиги, унинг ижтимоий хавфли­лиги, унга нисбатан қандай тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш лозимлиги, ижтимоий хавфли килмиш натижасидаетказилганзарар ҳақидаги масалалар бўйича проку­рорнинг, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва уларнинг вакил­лари билдирган фикрларни эшитади.

  5. Уюшган гуруҳ томонидан содир қилинган жиноят иши бўйичаайбланувчилардан бирига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларин қўллаш масаласи кўрилаётганбўлса, прокурор судланувчиларга нисбатан айблов нутқини сўзлаб, кейин ақли норасо шахснинг қилмиши тўғрисидаги фикрини билдиради, сўнгра ҳимоячи ва судланувчилар, ундан кейин эса руҳий беморнинг ҳимоячиси сўзга чиқади.

  6. Тарафлар музокараси сўнггида ҳимоячи сўзга чиқади. У ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганлиги, ушбу қилмиш муайян шахс томонидан содир этилганлиги, унинг ақли расоли­ги, ижтимоий хавфли ёки хавфли эмаслиги, унга тибий йўсин­даги мажбурлов чоралари қўллаш кераклиги, агар зарур бўлса, унинг қандай турини қўллаш лозимлиги ҳақидаги масалалар бўйича ўз фикрини билдиради. Ҳимоячи охирги эътироз билдиришга ҳақли.

  7. Прокурор ва ҳимоячи иш бўйича юритишни тугатиш ёки қўшимча терговга юбориш масаласини қўйишлари мумкин.

576-модда. Алоҳида хонада судҳал қиладиган масалалар





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   478   479   480   481   482   483   484   485   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling