Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг
-савол 55-модда. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар
Download 271.4 Kb.
|
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги
142-савол
55-модда. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар Қуйидаги ҳолатлар жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топилади: 1) айбни бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш; 2) етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиш; 3) оғир шахсий, оилавий шароитлар оқибатида ёки бошқа мушкул аҳволда жиноят содир этиш; 4) мажбурлаш ёки моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёхуд бошқа жиҳатдан қарамлик сабабли жиноят содир этиш; 5) жабрланувчининг зўрлик, оғир ҳақорат ёки бошқача ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида жиноят содир этиш; 6) зарурий мудофаанинг, охирги заруратнинг асосли чегарасидан четга чиқиб жиноят содир этиш, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлашда, касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлган асосли таваккалчиликда зарар етказиш; 7) вояга етмаганнинг жиноят содир этиши; 8) ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши; 9) жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид хулқ-атвори таъсири остида жиноят содир этиш. 10.Жазо тайинлашда суд ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа ҳолатларни ҳам енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин. Енгиллаштирувчи ҳолат ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазо тайинлашда ҳисобга олинмайди. ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМ ҚАРОРИДА 7бандига кўра Қонун (ЖК 55-моддаси) жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар доирасини чекламайди. Шу сабабли жазо тайинлаш пайтида ушбу моддада кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши мумкин (масалан, ижтимоий хавфлилиги катта бўлмаган жиноятнинг биринчи марта содир этилиши, судланувчининг ёш боласи борлиги, жиноятнинг бировга раҳмдиллик кўрсатилиши сабабли содир этилиши, айбдор томонидан бевосита жиноят содир этилганидан сўнг жабрланувчига тиббий ёки бошқа тарзда ёрдам кўрсатилиши ва ҳ.к.). Бундай ҳолатнинг жазони енгиллаштирувчи деб топилганлиги ҳақидаги хулоса ҳукмда асослантирилиши керак. Айбни бўйнига олиб келиш кўринишидаги жазони енгиллаштирувчи ҳолат бор ёки йўқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда судлар тергов органларига берилган ариза ёки жиноят тўғрисида тергов органи мансабдор шахсига қилинган хабар (ҳар қандай шаклда) ихтиёрий бўлган-бўлмаганлигини ва бу ҳолат шахс жиноят содир этишдаги ўз иштирокини у гумон қилинувчи (айбланувчи) сифатида ушланган ёки гумон қилинувчи (айбланувчи) тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор унга эълон қилингандан сўнг тасдиқлаганлиги билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини текшириб кўришлари лозим. Агар жиноят содир этилганлиги факти бўйича қўзғатилган иш бўйича уни содир этган шахс аниқланган бўлмаса, шахснинг ўз қилмиши тўғрисида ихтиёрий равишда берган аризаси ёки хабари айбни бўйнига олиш деб баҳоланиши керак. Шунингдек, жиноий жавобгарликка тортилган шахснинг ўзи содир этган бошқа, тергов органларига маълум бўлмаган жиноятлар тўғрисидаги аризаси ҳам айбни бўйнига олиш деб қаралиши лозим. Икки ёки ундан ортиқ жиноят содир этилиб, улардан айримлари бўйича шахс айбини бўйнига олиб келган бўлса, бу ҳолат жазони енгиллаштирувчи сифатида фақат бўйинга олиш тўғрисида ариза берилган жиноятлар учун жазо тайинлаш пайтида ҳисобга олиниши керак. Download 271.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling