Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг
Download 271.4 Kb.
|
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги
Жазо тайинлаш (54-модда)
Жиноят содир этишда қонунда белгиланган тартибда айбли деб топилган шахс жазога тортилади. Суд ушбу Кодекс Махсус қисмининг жиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган моддасида белгиланган доирада Умумий қисмнинг қоидаларига мувофиқ жазо тайинлайди. Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олади. ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМ ҚАРОРИДА 28бандига кўра Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлигига, жиноят қонунининг асосий принципларидан бири инсонпарварлик принципи эканлигига ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилсин. Ушбу принципга биноан жазолашдан кўзланган мақсадга енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкин. Судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари керак. Булардан келиб чиқиб, судланувчининг жавобгарлиги даражаси хусусиятига қандай ҳолатлар таъсир этганлиги, шунингдек унинг шахсини тавсифловчи суд муҳокамасида тасдиқланган ва ЖК 54-моддасига биноан жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олинган бошқа ҳолатларни ҳукмда кўрсатиб ўтиш лозим. Жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонунни қўллаётиб, судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларга амал қилишлари ва ҳукмнинг тавсиф қисмида суд томонидан у ёки бу жазони тайинлаш ҳақидаги хулосага келганлик асосларини кўрсатишлари, шунингдек ушбу жиноят учун жиноят қонунида кўрсатилган жазодан ҳам камроқ жазо тайинлаш, қўшимча жазони татбиқ этиш, ҳарбий ҳамда махсус унвондан маҳрум қилиш асосларини кўрсатишлари зарур. ЖКнинг 56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирадиган ҳолатлар рўйхати қатъий бўлиб, кенгайтирилган талқинга йўл қўйилмайди, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар эса суд томонидан аниқ иш ҳолатларидан келиб чиқиб ҳукмнинг тавсиф қисмида асослар келтирилган ҳолда кенгайтирилиши мумкин. Жиноятни тавсифлаш белгилари, шунингдек шахснинг судланганлик ҳолатининг қонунда кўрсатилган тартибда тугалланиши ёки олиб ташланиши жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида келтирилмаслиги керак. Ҳукмда айбдорнинг биргина шахсини инобатга олган ҳолда жазо тайинланганлиги тўғрисида қайд этиш етарли бўлмайди. Хавфли рецидивист томонидан жиноят содир этилиши бир қатор жиноятларнинг тавсифлаш белгиси ҳисобланади ва бу ҳолат шахс дастлабки тергов органи томонидан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинаётганида кўрсатиб ўтилган бўлиши лозим ва кейинчалик бу суд ҳукмининг тавсиф қисмида ҳам асослантирилган бўлиши керак. Download 271.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling