Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг
-модда. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
Download 271.4 Kb.
|
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги
56-модда. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
Қуйидаги ҳолатларда жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилади: 1) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; 2) ёш бола, қария ёки ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан; 3) хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини бажарганлиги муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан; 4) айбдорга моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа жиҳатдан қарам шахсга нисбатан; 5) ўта шафқатсизлик билан; 6) кўпчилик учун хавфли бўлган усулда; 7) ёш бола ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган ҳолда; 8) жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб чиққанлиги; 9) умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки фавқулодда ҳолат вақтида ёхуд оммавий тартибсизликлар жараёнида; 10) ғаразли ёки бошқача паст ниятларда; 11) ирқий ёки миллий душманлик ёхуд адоват замирида; 12) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан; 13) илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши; 14) мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш. Суд содир этилган жиноятнинг хусусиятини эътиборга олиб, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги ҳам мумкин. Суд жазо тайинлашда ушбу моддада назарда тутилмаган ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин эмас. Ушбу ҳолатлар Кодекс Махсус қисмининг моддасида жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазо тайинлашда ҳисобга олинмайди. ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМ ҚАРОРИДА. 8 Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар доираси (ЖК 56-моддаси) қатъий белгиланган бўлиб, у суд томонидан кенгайтирилиши мумкин эмас. Бироқ, муайян жиноятнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, сабабларини ҳукмда асослантирган ҳолда суд улардан бирортасини ҳам жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин. Жиноят кодекси 56-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар, агар улар жиноят таркибининг белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб саналиши мумкин эмас. 9. Такроран ва рецидив жиноят содир этилиши қонунда белгиланган асослар ва доирада оғирроқ жазо тайинланишига олиб келишини инобатга олиб, ҳар бир иш бўйича ЖК 77—80-моддаларига мувофиқ тугалланган ёки олиб ташланган судланганлик ҳолати мавжудлиги ҳақидаги материаллар текшириб чиқилиши ва шунга асосланиб, рецидив жиноят бор-йўқлиги тўғрисидаги масала ҳал этилиши керак. Жиноят кодекси 34-моддаси мазмунига кўра, рецидив жиноят мавжудлиги ҳақидаги масалани ҳал этишда шахс судланаётган ёки муқаддам судланган қасддан содир этилган жиноят тамом бўлган ёки тамом бўлмаган жиноят эканлиги, шунингдек ушбу жиноятлардан қай бирида бўлсин шахс бажарувчи ёки иштирокчи бўлганлиги аҳамиятга эга эмас. Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги масалани ҳал этишда шуни назарда тутиш лозимки, ЖК 34-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ўн саккиз ёшгача содир қилинган жиноят учун судланганлик шахсни ўта хавфли рецидивист деб топишда ҳисобга олинмайди. Шундан келиб чиқиб, агар шахс муқаддам бир нечта жиноят учун судланган бўлиб, улардан айримларини вояга етмаган ёшда содир этган бўлса, фақат вояга етган даврда содир этилган жиноятлар учун судланганлик эътиборга олиниши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Қасддан такроран ёки илгари содир этилган жиноят учун судлангандан сўнг қасддан янги жиноят содир этилиши, агар биринчи жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган, судланганлик белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган ёхуд шахс муқаддам содир этган жиноий хатти-ҳаракат учун қонунда жавобгарлик бекор қилинган бўлса, шунингдек ЖК 65, 66, 661, 68, 69, 70, 71, 76-моддаларига биноан шахс илгари содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилиши мумкин эмас. Download 271.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling