Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг
Download 271.4 Kb.
|
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМ ҚАРОРИДА
144-саволга жавоб.
60-модда. Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш Агар маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшади. Бир неча ҳукм юзасидан ҳар хил турдаги жазоларни қўшиш йўли билан жазо тайинлашда ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилиниб, жазонинг оғирроқ тури узил-кесил тайинланади. Агар ҳукмлардан бири билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган бўлса, бир неча ҳукмлар юзасидан жазоларни қўшишда енгилроқ жазо турини умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали жазо узил-кесил тайинланади. Агар ҳукмлардан бири билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, бир неча ҳукмлар юзасидан жазоларни қўшишда енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш ёхуд жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жазо узил-кесил тайинланади. Бир неча ҳукмлар юзасидан ахлоқ тузатиш ишларига ёки хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг ҳар хил миқдори белгиланган ҳолларда бу жазоларнинг фақат муддатлари қўшилади. Илгариги ҳукм юзасидан ижро этилмай қолган қўшимча жазолар ҳукмлар жами тариқасида тайинланган асосий жазога қўшиб тайинланади. ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМ ҚАРОРИДА 54. Жиноят кодексининг 60-моддасида назарда тутилган бир неча ҳукмлар бўйича жазо тайинлаш қоидалари биринчи ҳукм эълон қилинганидан сўнг, лекин ўша ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазолар тўлиқ ўталганга қадар маҳкум томонидан янги жиноятни содир этилган ҳолларда қўлланилади. Айблов ҳукми эълон қилинган шахс тайинланган асосий ва қушимча жазони тўлиқ ўтагунига қадар янги жиноят содир этса ва ушбу жиноят учун жазо тайинлаш пайтига келиб, аввалги ҳукм бўйича тайинланган жазони тўлиқ ўтаб бўлса, узил-кесил жазо Жиноят кодексининг 60-моддаси тартибида тайинланмайди. Бундай ҳолда, суд илгари қасддан жиноят содир этганлиги учун судлангандан кейин Жиноят кодексининг 56-моддасининг «н» бандига асосан содир этилган жиноятни такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олиши лозим. 55. Судлар шуни ҳисобга олишлари керакки, ҳукмлар мажмуи бўйича белгиланган жазо янги жиноят учун белгиланган жазо муддатидан ҳам илгариги ҳукм бўйича белгиланган жазонинг ўталмаган қисмидан ҳам кўпроқ бўлиши керак. Бунда озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги узил-кесил жазо муддати йигирма беш йилдан, вояга етмаганларга — ўн беш йилдан, олтмиш ёшдан ошган эркаклар ҳамда аёлларга нисбатан эса — ўн уч йил тўрт ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Жиноят кодекси 60-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, агар ҳукмлардан бири бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган бўлса, узил-кесил жазо енгилроқ жазо турини умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш йўли билан тайинланади. 56. Ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинлаш ҳақидаги масала ҳал қилинаётганда олдинги ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазонинг қанча қисми шахс томонидан реал ўталмаганлиги аниқланиши лозим. Жазо қуйидаги ҳолларда ўталмаган ҳисобланади: жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилганда — жазонинг маҳкум ўтамай қолган қисми; олдинги ҳукм бўйича тайинланган шартли ҳукмнинг бутун муддати; ЖПК 533-моддаси тартибида ижроси кечиктирилган жазо муддати. Илгариги ҳукм бўйича тайинланиб, ўталмай қолган қўшимча жазо ҳукмлар мажмуи бўйича тайинланган асосий жазога фақат қўшимча жазо сифатида қўшилиши мумкин. 561. Агар жиноятлар мажмуи ёки бир нечта ҳукм билан жазо тайинлашда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси жиноятларнинг бири ёки ҳукмларнинг бири билан асосий жазо сифатида, бошқа жиноят ёки ҳукм билан қўшимча жазо сифатида тайинланган бўлса, улар асосий жазо учун белгиланган муддат доирасида тўлиқ ёки қисман қўшилиши лозим. Бунда узил-кесил тайинланган жазо асосий жазо деб ҳисобланади ва айбловнинг ҳар бир моддаси ёки ҳукмларнинг ҳар бири билан маҳрум қилинган ҳуқуқларнинг барча турлари назарда тутилиши лозим. 57. Суд биринчи ҳукм бўйича шартли тайинланган жазони охирги ҳукм бўйича тайинланган жазога қўшишда, шахс эҳтиёт чораси ёки ушлаб туриш сифатида қамоқда бўлган вақтни ҳукмлар мажмуи бўйича тайинланган узил-кесил жазога қўшиб ҳисоблаши керак. Агар янги жиноят шахс томонидан биринчи ҳукм бўйича тайинлаган жазо ЖК 74-моддасига асосан ёки афв этиш, ёхуд амнистия акти асосида енгилроғи билан алмаштирилганидан сўнг содир этилган бўлса, иккинчи ҳукм бўйича тайинланган жазога алмаштирилган енгилроқ жазонинг ўталмаган қисми қўшилади. Жазони ўтаётган шахс томонидан янги жиноят содир этилганда, жазонинг ўталмаган қисми сифатида янги жиноят учун у ушлангандан ёки қамоқда сақлаб туриш сифатида эҳтиёт чораси танланганидан сўнг қолган муддатни ҳисоблаш лозим. Агар бундай эҳтиёт чораси танланмаган ёки бошқа турдаги эҳтиёт чораси танланган бўлса, жазонинг ўталмаган қисми муддати охирги ҳукм чиқарилган вақтдан бошлаб ҳисобланади. 58. Агар иш бўйича маҳкум бошқа жиноятларда ҳам айбдор эканлиги аниқланиб, улардан айримлари биринчи ҳукм чиқарилгунга, бошқалари эса, ҳукм чиқарилгандан сўнг содир этилган бўлса, иккинчи ҳукм бўйича жазо аввал биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар содир этилган жиноятлар мажмуи бўйича, кейин ЖК 59-моддаси саккизинчи қисми қоидасига кўра, сўнгра биринчи ҳукм чиқарилганидан кейин содир этилган жиноятлар мажмуи бўйича ва охирида бир неча ҳукм юзасидан (ЖК 60-моддаси) узил-кесил тайинланади. Шахс давомли ёки узоққа чўзилган, яъни биринчи иш бўйича ҳукм чиқарилгунча қадар бошланиб, ҳукм чиқарилгандан сўнг ҳам давом этган жиноят учун судланаётган бўлса, суд иккинчи ҳукм бўйича жазо тайинлашда ЖК 60-моддасини қўллаши лозим. ЖК 59-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, жиноятлар мажмуи билан тайинланган тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўташ муддатининг бошланиши биринчи ҳукмга кўра қамоққа олинган кундан, ЖК 60-моддаси қоидаларига мувофиқ бир неча ҳукм юзасидан тайинланган узил-кесил жазо муддати эса охирги ҳукм бўйича қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланади. 59. Қонунга кўра, агар маҳкумнинг аҳволи ёмонлашмаса ва ҳимояга бўлган ҳуқуқи бузилмаса, суд жиноий қилмишни жиноят қонунининг битта моддасидан енгилроқ жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи бир неча моддасига қайта квалификация қилишга ҳақли. Бунда жиноятлар мажмуи бўйича тайинланган жазо жиноий қилмиш айбланувчи сифатида ишга жалб қилиш ҳақидаги қарорда ва айблов хулосасида квалификация қилинган Жиноят кодекси моддаси санкциясида назарда тутилган максимал жазодан оғирроқ бўлиши мумкин эмас. Ишни апелляция ва кассация инстанцияларида кўришда ҳам ушбу қоидани эътиборда тутиш лозим. 60. Судларга тушунтирилсинки, ҳар бир қилмиш учун алоҳида жазо тайинламасдан туриб жиноятлар мажмуи бўйича жазо белгиланиши ёки алоҳида жиноятлар учун жазо тайинланиб, жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил жазо тайинланмаслиги ёхуд тайинланган жазога илгариги ҳукм бўйича тайинланган ва судга маълум бўлган жазонинг ўталмаган қисми қўшилмаслиги жиноят қонуни нормаларининг нотўғри қўлланилиши сифатида баҳоланиб, ҳукмнинг бекор қилинишига олиб келади. Download 271.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling