Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet92/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

572-модда. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш
Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида (қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак.
147-савол
58-модда. Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жазо тайинлаш
Суд тамом бўлмаган жиноят учун жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига амал қилган ҳолда жиноятнинг оғир-енгиллигини, жиноий ният амалга оширилишининг даражасини ва жиноятни охирига етказа олмаганлик сабабларини ҳам ҳисобга олади.
Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги керак. Мазкур қоида:
1) ўта хавфли рецидивистларга, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларига нисбатан;
2) тинчлик ва хавфсизликка қарши тамом бўлмаган жиноятлар учун, шунингдек қуйидагилар билан:
3.жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш билан;
4.ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан;
5.ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қурол яратишда фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни, радиоактив материалларни контрабанда қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун жазолар тайинлашда қўлланилмайди.
Тамом бўлмаган жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланиши мумкин эмас.
Иштирокчиликда содир этилган жиноят учун жазо тайинлашда суд ҳар қайси айбдорнинг жиноятда иштирок этганлик хусусияти ва даражасини ҳисобга олади. Ҳар қайси иштирокчининг шахсига тегишли бўлган енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар суд томонидан фақат шу иштирокчининг ўзига жазо тайинлашда ҳисобга олинади.



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling