Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet91/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

145-саволга жавоб
61-модда. Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари
Ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшганда озодликдан маҳрум қилишнинг бир куни:
а) озодликни чеклашнинг ёки интизомий қисмга жўнатишнинг бир кунига;
б) ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига;
в) мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатига тўғри келади.
Жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликни чеклаш, хизмат бўйича чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари жазоси билан қўшилганда ҳар қайсиси алоҳида ижро этилади.
62-модда. Ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари
Суд жазо тайинлаш чоғида ушлаб туришнинг, қамоққа олишнинг ёки уй қамоғининг ҳар бир кунини:
а) озодликни чеклашнинг, интизомий қисмга жўнатишнинг, озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига;
б) ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига;
в) мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатига тенглаштириб ҳисоблайди.
Суд ушлаб турилган, қамоқда ёки уй қамоғида сақланган шахсга жарима тайинлашда ушлаб туришнинг, қамоқда ёки уй қамоғида сақлашнинг бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисобга олади.
63-модда. Жазо муддатларини ҳисоблаш
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазоларнинг муддатлари ойлар ва йиллар билан ҳисобланади. Жазоларни алмаштириш, ҳисоблаш, қўшиш вақтида уларнинг муддатлари суткалар билан ҳисобланиши мумкин.
Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг муддатлари соатлар билан ҳисобланади.
146-савол
57-модда. Енгилроқ жазо тайинлаш
Суд содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, алоҳида ҳолларда ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда тутилган мазкур жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазони тайинлаши мумкин.
Суд шу асосларни эътиборга олиб, ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида қўлланилиши шарт деб кўрсатилган қўшимча жазони тайинламаслиги ҳам мумкин.
Содир этилган қилмиш хусусиятларини ифодаловчи ҳолатлар, яъни айбдорнинг шахси, айбининг шакли ва даражаси, жиноят қилиш шароити ва сабаблари, шахснинг жиноятни содир қилгунча ва ундан кейинги хулқ-атвори жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топилиши мумкин.
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМ ҚАРОРИДА
37. ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин.
Бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга олишлари лозим.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкин (масалан моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёки ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор ота-онасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги ва ҳ.к.).
38. Жиноят кодексининг 57-моддасида белгиланган қоидага кўра, ушбу кодекс Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилмаган ҳар қандай енгилроқ асосий жазо тури, жумладан, жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш каби жазолар ЖК 44 — 49-моддаларига риоя қилинган ҳолда тайинланиши мумкин.
39. Судларга тушунтирилсинки:
қонун санкциясида назарда тутилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида фақат Жиноят кодексининг тегишли моддаси (қисми, банди) бўйича ЖК 57-моддаси қўлланилиб тайинланган узил-кесил жазо чораси кўрсатилиши лозим бўлиб, енгилроқ жазо қўллаш сабаблари ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатилиши керак;
шахс жиноят қонунининг турли моддаларида (моддаси қисмларида) кўзда тутилган бир неча жиноят содир этганлик учун судланаётган бўлса, ЖК 57-моддаси жиноятлар жами бўйича тайинланган жазодан кейин эмас, балки алоҳида жиноятлар учун жазо тайинлаш пайтида қўлланилади;
қонун санкциясида назарда тутилганидан ҳам енгилроқ асосий жазонинг тайинланиши айбдорнинг ҳаракатлари квалификация қилинаётган қонун санкциясида назарда тутилган қўшимча жазоларни тайинлаш имкониятини истисно қилмайди.
571-модда. Айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганида жазо тайинлаш
Ушбу Кодекс 55-моддаси биринчи қисмининг «а» ва «б» бандларида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлган ва ушбу Кодекс 56-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда жазо муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ошмаслиги керак. Мазкур қоида жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (155-модданинг учинчи қисми) билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга татбиқ этилмайди.

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling