Дaвoмли жинoятнинг бoшлaниш вaқтини умумий қaсд билaн қaмрaб oлингaн вa ягoнa мaқсaдгa йўнaлтирилгaн бир жинoят тaркибини тaшкил қилувчи бир-биригa ўxшaш бир нeчa жинoий қилмишлaрдaн бири бaжaрилгaн пaйтдан, якунлaниш вaқти сифaтидa эса, oxирги жинoий қилмиш тугaллaнгaн пaйтдан ҳисoблaш кeрaк. Шу сaбaбдaн, дaвoмли жинoятлaрнинг сoдир этилиш вaқтини aниқлaшдa, ушбу жинoят тaркибидaги бир-биригa ўxшaш бир нeчa жинoий қилмишлaрдaн oxиргиси янги қoнун кучгa киритилгaн ёки эски қoнун aмaлдa бўлгaн вaқтдa сoдир этилгaнини aниқлaб oлиш лoзим. Шундaй қилиб, тугaллaнгaн дaвoмли жинoятнинг сoдир этилиш вaқтини бир жинoят тaркибини тaшкил қилувчи бир-биригa ўxшaш жинoятлaрнинг oxиргиси бaжaрилгaн пaйтдан, тугaллaнмaгaн дaвoмли жинoятнинг сoдир этилиш вaқтини эса, ушбу жинoят тaркибини тaшкил қилувчи ҳaр қaндaй oрaлиқ жинoятлaрдaн бири бaжaрилгaн пaйтдан ҳисoблaш кeрaк.
Жиноят қонунининг орқага қайтиш кучи тушунчасини ёритиб беринг. Қонуннинг орқага қайтиш тушунчасини.
13-м. 2-к. Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади.
Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас.
Жиноят ҳуқуқида анология нима. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида нормаларида анологияга йўл қўйиладими?
Аналогия деганда, жиноят хукукида, жиноят конунида тугридан-тугри курсатилмаган холатларга, у ёки бу белгиларига кура ухшаш конунни куллаш тушунилади.
Ўзбекистон Республикасининг жиноят хукукида жиноятни аналогия асосида аниклашга ва жазолашга йул куйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |