Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш қуйидаги жиноят босқичларида амалга оширилиши мумкин:
жиноятга тайёргарлик кўришдан;
жиноят содир этишга қаратилган ҳаракатларни охирига етказишдан (яъни айбдор жиноятни охирига етказишига барча имкониятлари бўла туриб, ушбу ҳаракатларини охирига етказмаслиги);
тамом бўлмаган суиқасддан (фақат яроқсиз воситалар билан тажовуз қилганда);
ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини олдини олишдан.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш жавобгарликни истисно қилади.
Яъни жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтган шахс ҳаракатларини у содир қилмоқчи бўлган ЖК Махсус қисми тегишли моддасида назарда тутилган жиноят билан квалификация қилинмаслиги тушунилади (масалан: шахс қасддан одам ўлдиришдан ихтиёрий қайтса ва одамни ўлдирмаса, унинг ҳаракатлари ЖК 97-моддаси билан квалификация қилинмайди).
Агарда шахс жиноятни охирига етказишдан ихтиёрий қайтганда, то ихтиёрий қайтгунига қадар амалда содир этган қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, ўша жинояти бўйича умумий асосларда жавобгарликка тортилади. Масалан: шахс қасддан одам ўлдириш учун пичоқ уради, лекин оқибат келиб чиқишини олдини олади ва ўлим келиб чиқмайди. Шахс қасддан одам ўлдириш жиноятидан ихтиёрий қайтган бўлсада, унинг амалда содир этган ҳаракатларида баданга шикаст етказиш жинояти таркиби мавжуд бўлганлиги учун унинг ҳаракати ЖК Махсус қисми “Соғлиққа қарши жиноятлар” бобининг тегишли моддаси билан квалификация қилинади.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг ҳуқуқий аҳамияти жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат эканлигида кўринади.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг тамом бўлмаган жиноятлардан асосий фарқи
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |