Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноятга суиқасд қилишнинг объектив ва субъектив белгиларини муҳокама қилинг


Download 271.4 Kb.
bet49/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

81. Жиноятга суиқасд қилишнинг объектив ва субъектив белгиларини муҳокама қилинг.
Шахснинг қасддан содир этадиган жинояти бошланиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга cуиқасд қилиш деб топилади.
Жиноятга суиқасд қилишнинг ҳам - объектив ва субъектив белгилари мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларда ифодаланади.
Объектив белгиларига:
- суиқасд жиноят содир этишга бевосита йўналтирилган ҳаракатни ифодалаши;
- жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектларга қарши қаратилган тажовузнинг бошланиши;
- жиноий ҳаракат шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, охирига етказилмаслиги.
Жиноятга суиқасд қилиш ҳам тайёргарлик кўриш сингари объектив томондан шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, охирига етказилмайди. Лекин жиноятга суиқасд қилишда жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаслигида ифодаланади.
Субъектив белгисини эса - жиноятга суиқасд фақатгина тўғри қасддан содир этиладиган жинояларда мавжуд бўлишида ифодаланади.
Яъни, шахс содир этаётган ижтимоий хавфли қилмиши жиноят содир этишга қаратилганлигини англайди, жинояти қандай хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўза етади ва шундай оқибатлар келтириб чиқаришини истаб туриб тажовуз қилади, бу моддий таркибли жиноятларда кузатилади.
Формал таркибли жиноятларда эса - шахс жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатини истаб содир қилиши тушунилади.
Моддий таркибли жиноятларда суиқасд - шахснинг ўйлаган ижтимоий хавфли оқибати келиб чиқмаслигида ифодаланса;
Формал таркибли жиноятларда эса - шахс қилиши лозим бўлган ҳаракатларини тўлиқ бажара олмаслигида ифодаланади.
82 савол Жиноятга суиқасд жиноятга тайёргарлик кўриш босқичи ва тамом бўлган жиноятни муҳокама қилинг.
ЎзР ЖК 25-моддасининг мазмунига кўра, шахс томонидан содир этилган қилмишда муайян жиноят таркибининг барча белгилари мавжуд бўлса, тамом бўлган жиноят деб топилади.
ЖКнинг 25-моддасининг мазмунига кўра, қасддан содир этиладиган жиноятлар учта босқичдан иборат бўлиши мумкин. Булар:
жиноятга тайѐргарлик кўриш;
жиноятга суиқасд қилиш ва тамом бўлган жиноят.
Жиноятга тайѐргарлик кўриш ва содир этишга суиқасд қилиш ва уларни содир этиш қонун билан қўриқланадиган манфаатларни аниқ хавф остида қолдиради. Шунга кўра, бундай жиноятларда тамом бўлмаган жиноят таркиби, яъни жиноятга суиқасд қилиш таркиби мавжуд бўлади.
Жиноятга суиқасд қилишда эса, бевосита жиноятни амалга ошириш ҳаракатлари бошланади ва жиноий мақсадни қисман амалга оширган бўлиши мумкин. Аммо айбдор ўзининг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноятни охирига етказа олмайди.
Тамом бўлган жиноятда эса муайян жиноят таркибининг барча белгилари тўла амалга оширилади.
ЖК Махсус қисмида назарда тутилган бир қатор жиноятларда жиноят босқичлари бўлмайди. Фақат тўғри қасддан содир этиладиган жиноятлардагина жиноят босқичлари бўлади.
Қуйидаги жиноятларда жиноят босқичлари бўлмайди:
а) эгри қасддан содир этиладиган жиноятларда;
б) эҳтиѐтсизликдан содир этиладиган жиноятларда.
Жиноят босқичларининг имкониятлари чекланган бўлиб, жиноятга тайёргарлик кўриш умумий қоидага кўра, моддий таркибли жиноятлардагина уни содир қилиш шакли (ҳаракат ѐки ҳаракатсизлик)дан қатъи назар, мавжуд бўлади.
Бундай қоида жиноятнинг суиқасд қилиш босқичига ҳам тегишли бўлиб, фақат моддий жиноятлардагина қилмиш ҳаракат ѐки ҳаракатсизликдан содир этилганлигидан қатъи назар, жиноят босқичлари бўлади. Масалан, ўғри мулкни талон-торож қилиш мақсадида омборхонага киради, она боласини ўлдириш мақсадида чақалоқни эмизмайди ва ҳоказолар.
Формал таркибли жиноятларда эса, фақат ҳаракат орқали содир этиладиган жиноятлардагина жиноят босқичлари бўлиши мумкин.
Ҳаракат орқали содир этиладиган формал жиноятларда жиноят босқичлари бўлиши мумкин. Лекин бунда тайѐргарлик кўриш ва жиноятни амалга ошириш ўртасида маълум вақт ўтган бўлиши керак. Масалан, товламачилик қилиш учун (ЖК 165- моддаси) сохта ҳужжат тайёрлаш, келишилган пора (210-модда) предметини воситачи ѐки почта орқали жўнатиш ва ҳоказолар.
Жиноят босқичлари содир этилган ҳар қандай жиноятлар учун деярли ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Аммо жиноят объектив ѐки субъектив сабабларга кўра охирига етказилмаган бўлса, қилмишни квалификация қилишда муҳимдир.
Агар жиноят тайѐргарлик кўриш босқичида тўхтатилган бўлса, жиноятга тайѐргарлик кўриш деб (ЖК 25-моддасининг 1-қисми) топилади, жиноят суиқасд қилиш босқичида тўхтатилган бўлса, жиноятга суиқасд қилиш деб (25-модданинг 2-қисми) топилади.
Жиноят босқичлари содир этилган қилмишнинг босқичларига кўра, ижтимоий хавфлилик даражаси бир хил эмас. Умумий қоидага кўра жиноятга тайѐргарлик кўришга нисбатан суиқасд қилишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорироқдир, жиноятга суиқасд қилишга нисбатан тамом бўлган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорироқдир. Жиноятнинг ҳар бир босқичини аниқлаш, жиноий ҳаракатнинг хусусиятларини ва мазмунини аниқлаш ҳамда жиноят қайси босқичда тўхтатилганлигига қараб квалификация қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Жиноят кодекси Махсус қисмида назарда тутилган муайян жиноятга тайѐргарлик кўриш босқичида тўхтатилган бўлса, қилмиш ЖК 25-моддасининг 1-қисми, сўнг Махсус қисмининг тегишли нормаси билан квалификация қилинади. Жиноят суиқасд қилиш босқичида тўхтатилган бўлса, ЖК 25-моддасининг 2-қисми, сўнг Махсус қисмининг тегишли нормаси билан квалификация қилинади. Масалан, кўп миқдордаги ўғрилик жинояти суиқасд қилиш босқичида тўхтатилган бўлса, 25,169-моддаси 3-қисми тарзида квалификация қилинади. Тамом бўлган жиноятлар эса фақат ЖК Махсус қисмининг тегишли нормаси билан квалификация қилинади.



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling