Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Уюшган гуруҳ тушунчаси ва уюшган томонидан содир этилган жиноятларни квалификация қилиш тартибини муҳокама қилинг


Download 271.4 Kb.
bet60/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Уюшган гуруҳ тушунчаси ва уюшган томонидан содир этилган жиноятларни квалификация қилиш тартибини муҳокама қилинг.

ЎзР ЖК 29-моддасининг 4-қисмида икки ѐки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилиши айтилган.
Уюшган гуруҳ иштирокчиликнинг нисбатан хавфли шакли ҳисобланади. Уюшган гуруҳ ўзининг уюшганлик даражаси, гуруҳ аъзоларининг гуруҳда тутган ўрни, гуруҳнинг ҳар бир аъзосининг жиноий фаолиятда вазифасининг белгиланганлиги билан мураккаб иштирокчиликдан фарқ қилади. Иштирокчиликнинг барча шаклларида жиноят содир қилишда камида икки киши қатнашганидек, уюшган гуруҳда ҳам жиноятнинг бажарувчилари сифатида энг камида икки киши иштирок этган бўлиши керак.
Уюшган гуруҳ қуйидаги белгилар билан ифодаланади:
а) икки ѐки ундан ортиқ шахсларнинг жиноий фаолият олиб бориши учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши; б) гуруҳнинг ўз раҳбарига эга бўлиши; в) гуруҳ аъзоларининг жиноятни амалга ошириш юзасидан фаолияти гуруҳ раҳбари томонидан тартибга солиб турилганлиги; гуруҳнинг барча аъзоларининг ҳаракати гуруҳ раҳбарининг иродасига бўйсундирилганлиги; гуруҳ аъзоларининг ҳар бирининг жиноий фаолиятни амалга ошириш юзасидан вазифаларининг олдиндан белгилаб қўйилганлиги.
Уюшган гуруҳ бир ѐки бир неча жиноятни содир этиш учун ташкил этилган бўлиши мумкин. Гуруҳнинг барқарорлиги гуруҳ аъзолари томонидан келишилган жиноятни ѐки жиноятларни содир этгунча давом этиши мумкин. Уюшган гуруҳга гуруҳ томонидан бир ѐки бир неча жиноятни содир этганидан кейин аъзо бўлиб кириши бу шахснинг ўзи аъзо бўлиб кирганидан кейин содир этилган жиноятларнинг ўзи учун жавобгар бўлишига олиб келади.
Гуруҳга бевосита аъзо бўлиб кирган, аммо жиноятни амалга оширишда бевосита қатнашмаѐтган бўлсада, ўзининг ҳаракатлари билан жиноятнинг бажарилишини таъминлаб турган (гуруҳ раҳбари, алоқачи ва ҳоказолар) шахслар ҳам бирга бажарувчи деб квалификация қилинади. Чунки булар ҳам ўз ҳаракатлари билан улар томонидан содир этилаѐтган жиноятнинг объектив томонини ифодаловчи ҳаракатларнинг бир қисмини бажаради.
Қилмишни уюшган гуруҳ томонидан қилинган деб ҳисоблаш учун гуруҳ аъзоларининг барчаси жиноят содир қилишнинг режасини, жиноятда иштирок этаѐтган шахсларнинг барчасини албатта, билиши шарт эмас, балки ҳеч бўлмаганда гуруҳ раҳбарини ѐки гуруҳнинг бирор аъзосини билган бўлишининг ўзи етарлидир. Аммо уюшган гуруҳ таркибида жиноят содир қилаѐтганлигини, уюшган гуруҳнинг ѐки унинг раҳбарининг топшириғига биноан унга топширилган вазифани билган бўлиши керак.
Агар шахс уюшган гуруҳ таркибида жиноят содир қилаѐтганини билмаса ва билиши мумкин ҳам бўлмаса, унинг қилмишини уюшган гуруҳ таркибида жиноят содир қилиши деб квалификация қилиб бўлмайди. Бундай ҳолда иш ҳолатларига қараб мураккаб иштирокчилик деб квалификация қилиниши мумкин.




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling